UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  0 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  10 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0

Таъзия билдирамиз: “Шўртан”нинг биринчи президенти вафот этди Янгиликлар

Таъзия билдирамиз: “Шўртан”нинг биринчи президенти вафот этди

Футбол бўйча Ўзбекистон миллий чемпионатида иштирок этаётган “Шўртан” Профессионал футбол клубининг биринчи президенти Наим Жалилович Хаққулов бугун 29 ноябрь куни узоқ давом этган кассаликдан сўнг, 56 ёшида вафот этди.

“Шўртан”нинг ҳаваскор мақомдаги жамоадан расман Профессионал клуб даражасига кўтарилиши, оёққа туриши, мукаммал шаклланиш жараёнлари айнан мана шу инсон номи билан боғлиқ эди.    

“Шўртан” футбол клуби 1994 йил (5ноябр)да Ғузор туман ҳокимиятидан рўйхатдан ўтганидан сўнг, профессионал клуб мақомига эа бўлди. Кейинги, 1995 йилнинг ўзидаёқ, “Оқ бўрилар” жамоаси аъзолари Биринчи лигага чиқишни ўз олдиларига асосий вазифа қилиб қўйишди. Ўша олис, 1995 йили жамоа асоси тажрибали ўйинчилардан ташкил топган эди ва мавсум якунида “Шўртан” орзиқиб кутилган тарихий  натижа - Ўзбекистон Биринчилигида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ғузорлик йигитлар ўзларининг чиройли ва ҳужумкор ўйинлари билан “Шўртан” Биринчи лигада иштирок этишга хақли эканлигини исботлашди.                                            

Навбатдаги - 1996 йилги футбол мавсуми “Шўртан” клуби тарихида янги саҳифа очди.

Орадан йиллар ўтиб, бу бошланган зафарли юришлар янада бардавом бўлди. 2005 йилдан жамоа ўзбек футболи элитасига йўл олди. 2010 йили эса  “Шўртан” ўз фаолиятидаги энг юксак марраларни забт этишни давом эттирди. Йил якунида, жамоа Олий лига ўйинларида фахрли тўртинчи ўрин соҳиби бўлиш билан биргаликда, Ўзбекистон Кубоги финалига қадар етиб борди. Айнан мамлакат Кубоги финалига етиб бориши ва ички чемпионат натижаларига кўра, “Шўртан” 2011 йили Осиё Футбол Конфедерацияси Кубоги Халқаро турнирида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди...

Кўриб турганингиздек, Ғузор тумани, унинг халқи ва фидоий мухлислари учун “Шўртан” жамоасининг унутилмас муваффақиятларни қўлга киритишида клубнинг биринчи президенти, эндиликда марҳум  Наим Жалилович Хаққулов хизматлари беқиёс бўлди...  

Бугун яқинлари, дўсту биродалари уни сўнгги йўлга кузатишди. Лекин ҳаёт давом этади. Умрини эл-юрт хизмати учун баҳшида этган ушбу инсон бошлаган эзгу ишларини фарзандлари давом эттиришлари шубҳасиз. Марҳумни билган инсонлар, айниқса, ғузорлик футболсевар мухлислар Наим Жалилович Хаққуловнинг “Шўртан” жамоаси учун қилган эзгу ишларини ҳеч қачон унутишмайди.  

“Шўртан” ПФК МЧЖ раҳбарияти, ходимлари, мураббийлар гуруҳи, футболчилари ва кўп минг сонли мухлислари, клубнинг биринчи президенти  Наим ХАҚҚУЛОВ вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиришади.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика