UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  1 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  0 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  3 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  6 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  3 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  4 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  13 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  5 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9

КХДР термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши алоҳида стратегиямиз мавжуд" Янгиликлар

КХДР термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши алоҳида стратегиямиз мавжуд"

КХДР терма жамоаси бош мураббийи Сим Ён Нам ва футболчи Хан Кван Сон Ўзбекистонга қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биз эртанги учрашувда муваффақият қозониш учун барча имкониятни ишга соламиз. Бунинг учун етарлича тайёргарлик кўрдик.

Ўйин билан боғлиқ тайёргарликларни пухта бажардик. Учрашув давомида юзага келиши мумкин бўлган ўзгаришларга мослашиш жуда муҳим. Шунингдек, рақиб жамоага қарши алоҳида стратегиямиз мавжуд. Бунинг устида иш олиб бордик. Футболчиларимиз ўйинга тўлиқ тайёр ва яхши натижага эришишга ҳаракат қиламиз", – деди Сим Ён Нам.

"Биз Ўзбекистон миллий терма жамоасини чуқур ўрганиб, уларга қандай ўйнаш кераклигини аниқлаб олдик. Шу сабабли эртанги баҳсда ижобий натижага эришамиз деб ўйлайман. 

Ўзбекистонга қарши дастлабки баҳсда кутилган натижага эришолмагандик. Ушбу муваффақиятсизлик сабабларини ўрганиб, навбатдаги учрашувга астойдил тайёргарлик кўрдик. Эронга қарши баҳсдаги камчиликларни Ўзбекистон билан учрашувда такрорламаслик учун бор маҳоратимизни намойиш этамиз", – деди Хан Кван Сон.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика