Тайсон: “Шахтёр” тарихидан жой олмоқчимиз”

Eldor Akmurzayev
16 авг 2020
Донецликлар форварди Тайсон Европа Лигаси 1/2 финали доирасида “Интер”га қарши ўтадиган баҳс олдидан ўз фикрларини бўлишди.

“А Серияда 2-ўринни қўлга киритган жамоага қарши ўйин учун масъулият билан ёндашишимиз керак. “Интер”да кучли футболчилар етарлича. Жавоб ўйини йўқ, шу боис имкониятлар тенг. Бу ерда тасодифан пайдо бўлиб қолмаганмиз. Албатта, “Интер”ни ҳурмат қиламиз, аммо ўз ўйинимизни намойиш этишдан тўхтамоқчи эмасмиз.

“Бенфика”га қарши ўйингача ҳам ярим финал ҳақида ўйлагандик. “Интер”нинг кучли томонларига қарши туриш қийин бўлади, лекин биз клуб тарихига киришни хоҳлаймиз. Финалдан атиги бир қадам орқадамиз”, дея айтган 32 ёшли бразилиялик.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: UEFA