

"Чемпионлик жангим яна Манчестерда ўтишини истайман. "Олд Траффорд"да жанг ўтказиш - азалий орзум. Роналдунинг "Олд Траффорд"га қайтганидан хурсандман. Аммо бир шаҳар икки қирол учун торлик қилади", - деди Фьюри.
Ёзда португалиялик форвард 15 миллион евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га қайтди. Фьюри эса профессионал фаолиятида 32 жанг ўтказиб, шуларнинг 22тасида нокаут билан ғалабага эришган.



