UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  1 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  0 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  37 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  20 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  4 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1

Тахмин: "Локо" Жиззахда очко йўқотади Янгиликлар

Тахмин: "Локо" Жиззахда очко йўқотади

Ўзбекистон Суперлигасининг 11-тур баҳслари старт олиш арафасида.

Бугун Тошкентнинг "Локомотив" клуби Жиззахда меҳмон бўлади.

Сўғдиёна

Суперлига. 11-тур

25/06/2021, 20:00

0
:
0
Тугади

Локомотив

45'
90'
31'  Темурхўжа Абдухолиқов

Жамоаларда кайфият қандай?

"Локомотив" 10-турда "Қўқон-1912" билан тўнашди. 20 июнь куни Тошкентда ўтказилган баҳсда Бахтиёр Ашурматов шогирдларининг қўли баланд келган эди.

Локомотив

Суперлига. 10-тур

20/06/2021, 20:00

1
:
0
Тугади

Қўқон-1912

Муҳаммаданас Ҳасанов - 44'

45'
90'
46'  Дилшод Комилов (Марат Бикмаев)
50'  Садриддин Абдуллаев (Санжар Қодирқулов)
70'  Ислом Рашидхонов (Кахи Махарадзе)
70'  Жавоҳир Сидиқов (Иброҳим Ғанихонов)
89'  Шуҳрат Муҳаммадиев (Жавоҳир Алижонов)
44'  Муҳаммаданас Ҳасанов
68'  Ойбек Рустамов
73'  Фарҳод Бекмуродов (Якуба Бамба)
80'  Муҳаммаданас Ҳасанов (Асадбек Собиржонов)
88'  Сардор Азимов (Суҳроб Бердиев)
90'  Якуба Бамба
90'  Иқбол Маликжонов

"Сўғдиёна" эса ўтган турда Тошкентда меҳмон бўлиб, "Пахтакор"дан очко тортиб олишни уддалади.

Пахтакор

Суперлига. 10-тур

19/06/2021, 20:00

0
:
0
Тугади

Сўғдиёна

45'
90'
25'  Шерзод Темиров
27'  Фаррух Сайфиев
45'  Аброр Исмоилов
69'  Ҳумоюнмирзо Иминов (Шароф Муҳитдинов)
69'  Шерзод Темиров (Пўлатхўжа Холдорхонов)
79'  Азизбек Турғунбоев (Иброҳимҳалил Йўлдошев)
83'  Диёр Холматов (Аббосбек Файзуллаев)
83'  Анзур Исмоилов (Егор Кримец)
16'  Жавоҳир Қаҳрамонов
17'  Элёр Орифов
45'  Жамшид Болтабоев
46'  Искандар Шайкулов (Даниэл Насриддинов)
46'  Элёр Орифов (Шаҳбоз Жўрабеков)
61'  Жасур Ҳасанов О (Эргаш Исмоилов)
65'  Жавоҳир Қаҳрамонов (Арсланмират Аманов)
73'  Шохруз Норхонов (Баҳодир Насимов)
90'  Милан Митрович

Мусобақа жадвали

Айни пайтда "Локомотив" турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. Микаэль Секейра шогирдларининг ҳисобида 10 ўйиндан кейин 14 очко бор. "Темирйўлчилар" 10-поғонадаги "Навбаҳор"дан 1 очко олдинда бўлса, 3-ўриндаги АГМКдан 5 очко орқада бўлиб турибди.

Улуғбек Бақоев бошчилигидаги "Сўғдиёна" эса 22 очко билан 2-бўлиб турибди. "Сўғдиёна" пешқадам "Пахтакор"дан 4 очко орқада бўлса, 3-ўриндаги АГМКдан 3 очко олдинда боряпти.

Ўзаро учрашувлар

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионати доирасида жами 26 бор тўнаш келишган. 5 учрашув жизахликларнинг ғалабаси билан якунланган, 17 ўйинда "Локомотив"нинг қўли баланд келган бўлса, 4 учрашувда дуранг қайд этилган.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу клублар иштирокидаги сўнгги 3 ўйиннинг барчасида Улуғбек Бақоев жамоаси зафар қучган. "Локомотив" 2017 йилнинг августидан буён Жиззахда ғалаба қозона билмаяпти.

Сўнгги ўйин

"Сўғдиёна" ва "Локо" ўртасидаги сўнгги баҳс 2020 йилги мавсумнинг 18-турида ўтказилган ва унда 2:1 ҳисоби қайд этилган эди.


Coca Cola Суперлига. 18-тур
СЎҒДИЁНА – ЛОКОМОТИВ 2:1

Голлар: Болтабоев 20, Жўрабеков 34, Туропов 64.
2 октябрь. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: Жасур Мухторов, Аваз Абдуллаев, Сардор Нишонбоев, Санжар Назаров
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 3.Искандар Шойқулов (5.Аюбхон Нўъмонов 76), 7.Санжар Рашидов (14.Даниель Насриддинов 69), 8.Жамшид Болтабоев, 11.Жасур Ҳасанов, 18.Шавкат Муллажонов, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 20.Баҳодир Насимов (21.Саҳоб Рашидов 61), 22.Шаҳбоз Жўрабеков, 93.Марко Колакович (4.Элёр Орифов 76).
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 25.Нодирбек Куйбоков, 30.Диан Талхатов, 36.Элёр Собиржонов, 70.Комилжон Қаҳоров.

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Жаҳонгир Абдумўминов (4.Шаҳзод Шайманов 71), 7.Кахи Махарадзе, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 14.Азизбек Амонов (9.Кирилл Погребняк 82), 20.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 26.Дилшоджон Комилов ( 5.Славко Дамьянович 59), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев, 52.Жалолиддин Жумабоев, 77.Диёржон Туропов.
Захира: 13.Рустам Нартаджиев, 17.Савелий Абрамов, 19.Авазбек Ўлмасалиев, 23.Абдул Азиз Юсупов, 25.Жавоҳир Алижонов, 80.Фарруҳ Иброҳимов.

Огоҳлантиришлар: Митрович 3, Шойқулов 12, Абдумўминов 17, Жўрабеков, 57, Насриддинов 90+1, Погребняк 90+3.

Тахмин

Кўп эҳтимол билан "Сўғдиёна"нинг мағлубиятсиз одими 11-турдан кейин ҳам давом этса керак. Жамоа етакчиси Шоҳруз Норхонов 19 июнь куни ўтказилган "Пахтакор" билан ўйинда ўзини кўрсата олмаган эди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Улуғбек Бақоев шогирдининг терма жамоа йиғини туфайли 1 ой йўқотгани ва "шерлар" билан ўйинга қадар клуб машғулотларида иштирок этолмаганини айтди. Бугун Шоҳруз кичик "камбэк"ни амалга ошрса керак. Эслатиб ўтамиз, Норхонов айни пайтда Суперлига тўпурари бўлиб турибди.

Факт: Бугунги учрашувни Акобирхўжа Шукруллаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. "Сўғдиёна" жамоаси мазкур рефери ишлаган ўйинларда ҳали бирор марта мағлуб бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, Жиззахдаги учрашув Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади.

Сўғдиёна

Суперлига. 11-тур

25/06/2021, 20:00

0
:
0
Тугади

Локомотив

45'
90'
31'  Темурхўжа Абдухолиқов

Муаллиф :
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика