

Эслатиб ўтамиз, ўйиндан олдин сальвадорлик футболчи ва мухлислар бошқа мамлакат мадҳиясини эшитишди. Мадҳия пайтида норози мухлислар хуштакбозлик уюштиришди.
Мамлакатлар мадҳияси ижросига жавогар CMS Sports компанияси барча маъсулиятни ўз бўйнига олди ва юз берган ҳолатни бахтсиз воқеа деб атади.
Учрашув АҚШнинг Лэндовер штатидаги "Федэкс-филд" стадионида бўлиб ўтди. Ўйин 2:0 ҳисобида аргентиналиклар ғалабаси билан якунланди. 54 дақиқада Сальвадор ҳимоячиси Нестор Рендерос ўз дарвозасини ишғол қилди. Учрашув тугашига бир неча дақиқа қолганда аргентиналик ярим ҳимоячи Федерико Мануэльо ҳисобдаги фарқни иккитага оширди.



