

Унинг трансфер нархи эса 27 миллион еврога баҳоланмоқда.
"Шкодраннинг бошқа клубга ўтиш эҳтимоли бор. Унинг трансфер суммаси эса бозор шароитига мос бўлади", - деди Куйтим.
Айни дамда унинг хизматларига "Рома" ва "Монако" томонидан қизиқишлар бор.
27 ёшли Мустафи 2016 йилдан буён "Арсенал" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу вақтдан буён у жамоаси таркибида 115 ўйинда қатнашиб, 8 гол урди ва 4 голга ассистентлик қилди. Унинг жамоа билан шартномаси 2021 йилга қадар амал қилади.



