UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51Еврокубоклар финалларининг бош ҳакамлари маълум қилинди  0 09:22“Уяляпман“. Аморим МЮнинг ҳозирги ўйини ҳақида фикр билдирди  4 08:53“Реал“нинг иккита асосий футболчиси учун мавсум якунланади  4 08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  3 07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:28Ўзбекистон кубоги. Бугун “Пахтакор“ — “Насаф“ учрашуви бор  11 01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  28 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  11 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  15 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  4 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  1 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  7 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  12

Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Қатар 4:0. Фарҳод Тожиевнинг бенефиси Янгиликлар

Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Қатар 4:0. Фарҳод Тожиевнинг бенефиси

Бундан роппа-роса 14 йил олдин Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2010 саралаш босқичи доирасида Тошкентда Қатар терма жамоасини қабул қилган эди.

Ўша босқичда терма жамоамизни икки нафар мураббий бошқарган. Рауф Инилеев билан бошланган саралаш турнири Миржалол Қосимов билан тугаган эди. Қатар билан баҳсга эса айнан Миржалол Қосимов бош мураббий сифатида бошлаб тушган. Доҳада кечган баҳсда Бруну Метсю "бригадаси" 3:0 ҳисобида ғалабани тантана қилганини ёдингизда бўлса керак. Тошкентда кечган жавоб ўйини март ойининг 28 санасида ўтказилган бўлиб, шу куни "Пахтакор" стадионида минглаб ишқибозлар жамлаган эди, дея оламиз. Фарҳод Тожиев ўзининг хет-триги билан мухлисларни хурсанд қилган бўлса, яна бир голга Анвар Солиев муаллифлик қилган. 


ЖЧ-2010 саралаш босқичи. 

Ўзбекистон - Қатар 4:0

Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 

Бош ҳакам: Масъуд Моради

Голлар: Фарҳод Тожиев 34, 45+2, 53, Анвар Солиев 62

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Ҳайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Саҳоб Жўраев, Ислом Тўхтахўжаев (Станислав Андреев), Сервер Жепаров (Тимур Кападзе,46) Одил Аҳмедов, Виктор Карпенко, Жасур Ҳасанов, Максим Шацких (Анвар Солиев, 56) Фарҳод Тожиев

Захирадагилар: Азиз Ибрагимов, Илҳом Суюнов, Темур Жўраев, Виталий Денисов

Якуний ҳал қилувчи раундда биз билан бирга гуруҳда Австралия, Япония, Бахрайн ҳам ўрин олган, ЖАРдаги мундиалга эса Австралия ва Япония тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритганди. Терма жамоамиз эса 4 очко билан сўнгги ўринни эгаллаган, қайсидир маънода инқироз юзага келган даврлар. Биз ёдга олган ўйин эса ўша саралашдаги вакилларимизнинг ягона ғалабаси ва хурсандчилиги сифатида ҳамон эсланади. 

Фотосуратлар учун Ҳасан Пирмуҳаммедовга миннатдорчилик билдирамиз

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика