Таран ва "Шўртан" "Пахтакор"ни кубокдан чиқариб юборгани ёдингиздами?

Iskandarov Abdulaziz
23 авг 2022, 16:22
Бугун Тошкентда "Пахтакор" ва "Шўртан" Ўзбекистон кубоги нимчорак финалида тўқнаш келади.

Бу жамоалар шу кунга қадар мамлакат кубоги диоирасида 6 маротаба учрашишган. 3та учрашувда дуранг, 1та баҳсда "Пахтакор", 2та ўйинда "Шўртан" ғалабани тантана қилган. Ушбу учрашувлар орасида 2010 йилги қарама-қаршиликни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Ўша мавсумда кубок финалига қадар етиб борган ғузорликлар чорак финалда амалдаги соврин соҳиби "Пахтакор" тўсиғини енгиб ўтганди. 


22.06.2010. Ўзбекистон кубоги чорак финал. 

"Пахтакор" - "Шўртан" 1:2

Голлар: Александр Гейнрих 52 - Георгий Мегреладзе 15, Игорь Таран 88

Жавоб учрашуви: 1:1

Голлар: Игорь Таран 24 - Рўзимбой Аҳмедов 52


2015 йил бу икки клуб Ўзбекистон кубогида кейинги босқич учун кураш олиб борди. Сафарда 1:2 ҳисобида енгилган "шерлар" жавоб баҳсида 2:0 натижасида рақибдан устун келганди. Бу ҳозирча кубоклардаги охирги ўйин бўлиб турибди. Эслатиб ўтамиз бугунги беллашув соат 19:00да "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia