Таксичи чилилик журналистга 50 минг рублни қайтарди

Aslanov Jasurbek
17 июн 2017
Чилилик журналистни 50 минг рубл эвазига меҳмонхонага элтиб қўйган такси ҳайдовчиси пулларни қайтарди.

Олдинроқ полиция такси ҳайдовчисини ушлагани эълон қилинганди. У чилилик муҳбирни "Мерседес" автомобилида меҳмонхонага олиб борган Москва вилояти фуқароси бўлган.

"Чили Республикаси фуқароси Диего Гаспар Миранданинг Домодедово аэропортидан меҳмонхонагча бўлган йўл учун тўлаган 50 минг рубли қайтарилди. Қўлга олинган пулларни қайтарди ва жанубий америкалик меҳмондан узр сўради" - дейилади Россия Ички Ишлар Вазирлиги берган баёнотда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com