UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05"Спартак" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ёзда топ-5 чемпионатга йўл олиши мумкин"  1 09:41Суперлига 23-тур расмийлари маълум  1 09:05Легионерларимиз. Бугун Амирбек Саидов ва Остон Ўрунов жамоалари ўйнайди  1 08:35Про лига. "Бухоро" аутсайдерга қарши, "Қўқон-1912" Хоразм меҳмони бўлади  2 08:05Интервью. Ислом Исмоилов: "Саралашда режамиз иш берди, Осиё чемпионатида ғолиб бўлишимиз учун рақибнинг фарқи йўқ"  7 07:30Раҳимов, Инилеев, Жепаров, Эрматовлар сафига Файзуллаев ҳам қўшилди. ОФК Ўзбекистондан яна кимларни эътироф этган эди?  0 02:50А Серия. “Милан” ўз уйида “Наполи”га ютқазди  6 00:55Килиан Мбаппе офсайдга тушиш бўйича топ-5 чемпионатлардаги энг ёмон кўрсаткич қайд этмоқда  5 00:50"Ал Насср" Қирол кубогидан чиқиб кетди. Роналду 96-дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  27 00:35Пеп Гвардиола: "Агар "Олтин тўп"ни Винисиус қўлга киритганда, у бунга тўлиқ лойиқ бўларди. Худди ўтган йили Холанд лойиқ бўлгани каби"  7 23:48Анвар Бердиев: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик камчилиги қон билан кириб, жон билан чиқар экан"  3 23:20Футзал. Олий лига биринчи турининг иккинчи кун баҳслари якунланди (турнир жадвали)  0 22:55Асрор Алиқулов: "Машъал"га бефарқ бўлмаган барчани Суперлига билан табриклайман. Кейинги мавсум таркибимиз кучайиши керак"  5 22:17Пеп Гвардиола: "Роналду ҳақиқий маҳлуқ эди. Бу маҳлуқнинг отаси эса Месси бўлган"  54 21:43Расман: БМБ дарвозасига охирги сонияларда пенальти белгиламаган ҳакам Олий лигадан узоқ муддатга четлаштирилди  7

Такефуса Кубо Япония термасининг бошқа жамоаларда йўқ устунлиги ҳақида гапирди Янгиликлар

Такефуса Кубо Япония термасининг бошқа жамоаларда йўқ устунлиги ҳақида гапирди

Осиё кубоги нимчорак финал босқичидан ўрин олган Япония ва Баҳрайн ўртасидаги учрашувдан сўнг "Реал Сосьедад" клуби ва Япония термаси футболчиси Такефуса Кубо сайтимизга кичик интервью берди.

- Бугунги учрашув ҳақида фикрингиз қандай? Қайси жиҳатлар бўйича бугун гуруҳ босқичидаги ўйинлардан яхшироқ ҳаракат қилдингиз?

- Гуруҳ босқичидан фарқли равишда бугун прессингни яхшироқ амалга оширдик. Рақиб хато қилишга мажбур бўлди. Узун пасларни кўп марта такрорладик. Гуруҳ босқичида узатмаларда хатоларга йўл қўйгандик. Айнан шу жиҳатлар бўйича яхши кўриндик.

- Япония терма жамоаси гуруҳ босқичидан кейин яхшироқ томонга ўзгардими?

- Биз ўзгармадик. Мусобақанинг биринчи кунидан қандай ҳолатда бўлсак, ҳали ҳам шундай. Тўғри, кучни бироз тақсимлаётган бўлишимиз мумкин, бу нормал ҳолат. Мусобақа олдидан барча Японияни турнир фаворити деб атаётганди, ҳозир ҳам ҳеч нарса ўзгармади. Биз ҳар бир учрашувга бор этиборимизни қаратамиз. Бу ўйинга қадар олти кун дам олгандик, ҳозир эса кейинги учрашувгача икки кун вақтимиз бор. Осиё кубогида қандай ўйнаш кераклигини биламиз. Охирига қадар курашиб, чемпион бўлишни мақсад қилганмиз.

- Бу каби катта мусобақаларда нафақат тактик ёки техник жиҳатлар, балки жисмоний ҳолат ҳам асосий планга чиқади. Австралия ва Корея Республикаси жисмонан жуда кучли кўринди. Япония терма жамоаси ҳам жисмоний ҳолати билан мақтана оладими?

- Биз жисмонан ва руҳан кучлимиз. Бироқ Япония терма жамоасининг энг кучли жиҳати бу таркибда турли услубда ўйнай оладиган футболчиларнинг борлиги. Исталган ўйинчи учрашувни асосий таркибда бошлай олади. Бошқа жамоаларга таққослаганда, айнан шу жиҳат бўйича устунликка эгамиз. Олдинда бор-йўғи икки кун вақтимиз бўлса ҳам таркибдаги баъзи футболчиларни ўзгартириб, чорак финал ўйинига тўлиқ тайёр бўламиз.

Жалолхон Иноғомхўжаев

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика