"Табриклайман, Лео! Бу кубокка бошқа ҳеч ким сендан кўпроқ лойиқ эмас" — Икарди

Sherzod Nurmatov
19 дек 2022
Икарди Месси ва Аргентина терма жамоасини 2022 йилги Жаҳон чемпионатидаги ғалаба билан табриклади.

Аргентина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Мауро Икарди миллий терма жамоасининг Қатарда бўлиб ўтган ЖЧ-2022даги ғалабаси ҳақида фикр билдирди.

Финалда аргентиналиклар Франция терма жамоасини мағлуб этишди (3:3, пенальтилар бўйича – 4:2).

"Табриклайман, Лео! Бу кубокка бошқа ҳеч ким сендан кўпроқ лойиқ эмас. Сен у учун узоқ вақт курашдинг ва мукофотландинг.

Шунингдек, ушбу ажойиб жамоанинг бир қисми бўлган барчани табриклайман. Мен ҳам [ўтмишда] унинг бир қисми бўлганимдан ва у билан ажойиб онларни баҳам кўрганимдан мамнунман. Олға, Аргентина!", – деб ёзди Икарди ижтимоий тармоқларда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Mirror