Таарабт: "Балотелли яхши футболчи, аммо у жаҳон даражасидаги ўйинчи эмас"

Aslanov Jasurbek
17 дек 2014
"Куинз Парк Рейнжерс" ярим ҳимоячиси Адель Таарабт "Ливерпуль" ҳужумчиси Марио Балотелли ўйини ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Мен у билан ўтган маусумда "Милан" таркибида бирга ўйнадим ва шуни айтишим мумкинки, Балотелли яхши футболчи, аммо у жаҳон даражасида эмас. Унинг зарбаси кучли, лекин у жамоа учун ўйнамайди, агар ўйнаса ўзи гол урмайди, ҳозир айнан шу нарса "Ливерпул"га керак. Балотеллида "Мачестер Сити" ва "Милан" сафида имконият бўлди, бироқ у ўзини кўрсата олгани йўқ" - дейди футболчи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com