Сёмин: "Денисов "Уфа"га қарши баҳсга тайёр бўлади деб умид қиламиз"

Aslanov Jasurbek
24 мар 2017
"Локомотив" бош мураббийи Юрий Сёмин "Уфа"га қарши бўлиб ўтадиган РФПЛнинг 21-тур баҳсига тайёргарлик қандай давом этаётгани ҳақида гапириб берди.

"Кўплаб футболчилар ўз терма жамоасининг тасарруфида, биз стадионимизнинг захира майдонида машғулот ўтказяпмиз. Яқин кунларда ёшларимиз билан ўртоқлик ўйини бўлади. Бу баҳс бизга ёш футболчиларимиз билан яқинроқ танишиш учун имкон беради.

Жароҳатланган Чорлука ва Денисовларнинг ҳолати? Ведран ва Виталий "Уфа"га қарши баҳсга тайёр бўлишади деб умид қиламиз. Улар узоқ вақт шуғулланишмайди. Кўрамиз, шифокорлар нима дер экан" - дейди Сёмин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com