

- Авваламбор табриклар учун рахмат айтмоқчиман. Аммо бу ғалаба ёлғиз ўзимга эмас балки бутун жамоадошларимга ҳам тегишли. Рақибларимиз бугун кутганимиздек асосий эътиборини ҳимояга қаратишди, шунинг эвазига айниқса биринчи бўлимда яратилган вазиятларимизни ҳам амалга оширолмадик. Лекин иккинчи бўлимдаги мураббийларимизнинг берган кўрсатмаларини аниқроқ бажаришга ҳаракат қилдик ва натижада гол уришга муяссар бўлдик.



