

Маълумотларга кўра, қутқарувчилар бешинчи ўсмирни ғордан олиб чиқишга муваффақ бўлишди. Яна тўрт нафар футболчини 8 июль куни қутқариб олинган эди.
Эслатиб ўтамиз, 11-16 ёш орасидаги 12 нафар футболчи ва уларнинг 25 ёшли мураббийи 23 июнь куни йўқолиб қолишди ва 10 кун ўтиб Тхам Луанг ғоридан топилди. Улар муссон ёмғирлари туфайли содир бўлган сув тошини оқибатида ғорда қамалиб қолишган.



