UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Эльче" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  21 02:00А Серия. "Интер" ҳамда "Милан" ўртасидаги тўқнашув авжида! (онлайн ҳисоб)  8 01:19Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда  15 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  7 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  2 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0

"Сурхон" устози: "Замонавий футболда рақибни таҳлил қилмасдан майдонга чиқиб бўлмайди" Янгиликлар

"Сурхон" устози: "Замонавий футболда рақибни таҳлил қилмасдан майдонга чиқиб бўлмайди"

"Сурхон" устози Сергей Арсланов "Андижон"га қарши кечган баҳс (1:0) ҳақида фикр билдирди.

Бугунги баҳсда аввалги ўйинга нисбатан яхшироқ ҳаракат қила олдик. Биринчи ўйиндаги ҳаяжонни енгиб ўта олдик ва ғалабага эришдик - дея гап бошлади Сергей Арсланов.

- "Андижон"нинг ўйинини ўрганиб, уларнинг кучсиз нуқталарини ўргандингизми?

- Замонавий футболда рақибни таҳлил қилмасдан майдонга чиқиб бўлмайди. Мураббийлар штаби, бутун жамоа катта кўламдаги меҳнатни амалга оширди ва бу ғалабага сабаб бўлди.

- Кейинги баҳсдан нималарни кутяпсиз?

- Одамлар бизни "қора тулпор"дек кўришган ва бир томондан бу биз учун яхши. Шунга яраша ўзига хос сюрпризлар амалга ошира оламиз. Кейинги баҳс олдидан руҳий ҳолатимиз жуда яхши ва бу муҳим жиҳат. Шундай экан навбатдаги учрашувда янада қизиқроқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- "Сурхон" ҳужум чизиғида муаммолар юз берди, бу ҳақида нималар дея оласиз?

- Бизда муаммолар бор демаган бўлардим. Таркиб яхши йиғилган, шунчаки уларга тажриба керак. Тўғри, ҳужумни якунлашда баъзи хатолар бўлиб турибди. Футболчиларга раҳмат айтмоқчиман, улар катта муваффақиятга эришишди. Рақиб ҳам кучли ўйин намойиш этди, бир киши кам бўлиб қолганига қарамасдан муносиб ўйин тақдим қилди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика