"Сурхон" собиқ дарвозабони Азамат Аҳмедов: "2 йиллик қарзи бор клубга нега чемпионатга рухсат берилди? Ҳаттоки, порталга ҳам ёздик"
10 мар 2023 22:55
Янгиликлар
"Сурхон" собиқ дарвозабони Азамат Аҳмедов: "2 йиллик қарзи бор клубга нега чемпионатга рухсат берилди? Ҳаттоки, порталга ҳам ёздик"
"Сурхон" собиқ дарвозабони Азамат Аҳмедов ҳам сайтимизга ўзининг фикрларини билдирди.
— Футболчиларнинг эътирозлари 2021 ва 2022 йилги қарздорликлар учун бўляпти. Афсуски, шунча гаплардан кейин ҳам бу масалада ҳеч қандай силжиш бўлмаяпти. Эски раҳбарият клубни янги раҳбариятга топширганда, бизга қарздорликни ёпиб беришларини айтишганди. Янги раҳбарият эса бу пулларни бизга ўша вақтдаги хомийлик қилган ҳокимият тўлаб беришини айтишди.Шундан бери бир йил вақт ўтди, лекин халигача на ПФЛ, на бошқа ташкилотлар бизга ҳеч қандай маълумот беришгани йўқ.
— Ўша даврдаги шартномаларимиз ПФЛ томонидан қонуний тасдиқланган бўлишига қарамасдан, ПФЛ "Сурхон" клубига футболчиларнинг қарзларини ёпиб бериш юзасидан ҳеч қандай таъқиқ қўймаган. Футболчилар йиғилиб ташкилотга борганимизда улар ҳеч қандай таъқиқ қўя олмаслигини, бу янги хомийларни чўчитиб, клубдан кўнгли қолдирвориши мумкинлигини, якунда хомийликдан бош тортишлари мумкинлигини таъкидлашди. Бу масала эса қачонлардир ўз ечимини топишини кутишимиз кераклигини айтишди.
— Агар бундай бўлмаганида ҳеч қанақасига 2 йиллик қарзи бор клубга янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишларига имкон бермасди. Билишим бўйича FIFPro ПФЛга яқинда тезлаштирилган ҳолатда қарзларни ёпиш кераклиги ҳақида хат юборган. Аммо бу хатга аниқ жавоб қайтарилмаган. Ҳозирги кунда фуқаролик судига мурожаат қилинмаган. Қолган барча ташкилот, ҳаттоки порталга ҳам футболчилар ариза берган.
Абдулазиз Искандаров
Фикрлар