"Сурхон" грузин клубини йирик ҳисобда енгди, кўрикдаги ўйинчи гол урди

Оқил Абдубарноев
6 фев 2023
Туркияда йиғин ўтказаётган "Сурхон" клуби Грузиянинг "Колхети-1913" жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Мазкур баҳсда термизликлар рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди. Эътиборли жиҳати, голлардан бирига "Сурхон" клуби "кўрикдаги ўйинчи" деб эълон қилган футболчи киритди.

"Сурхон" 4:0 "Колхети-1913"

Голлар: Асадбек Каримов, кўрикдаги ўйинчи, Сарвар Аблаев, Тамерлан Жамалутдинов


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Сурхон" ФК матбуот хизмати