

Бундан бироз олдин чиққан ушбу хабардан сўнг бир қатор мухлислар ўртасида ҳар хил гаплар бошланиб кетди.
"Сурхон" футбол клуби матбуот хизмати ушбу хабарни мутлақо рад этади.
Бизнинг жамоамизда барчаси кўнгилдагидек. Футболчилар аҳил бўлиб машғулотларда иштирок этмоқда.
Бугун жамоа Рифат Акрамхўжаев бошчилигида "Истиқлол"га қарши тайёргарликни бошлади. Тошкентда кучли ёмғир бўлишига қарамасдан, футболчилар астойдил меҳнат қилдилар.
"Сурхон" жамоаси айнан Руфат Акрамхўжаев билан ўз олдига юксак мақсадларни қўйган ва бунинг устида астойдил интилмоқда, - деб ёзади "Сурхон" клуби матбуот хизмати.




