Сурия терма жамоаси бош мураббийи: "Гуруҳда иккинчи ва учинчи ўрин учун кураш жиддий кечади"

Aslanov Jasurbek
28 мар 2017
Жанубий Корея ҳамда Сурия ўртасидаги ЖЧ-2018 саралаш учрашувидан олдин сурияликлар устози Айман Ҳаким билан матбуот-анжумани бўлиб ўтди.


Айман Ҳаким: "Бу ерга келгунимизча ҳаммаси яхши ўтди. Жанубий Корея кучли жамоа, бироқ биз режалаштирганимиздек ҳужум қиламиз. Эртага режамиз ҳақида билиб оласиз.

Бу гуруҳда сўнгги натижа қандай бўлишини билмайсиз. Иккинчи ва учинчи ўрин учун кураш жиддий кечади. Аммо агар яхши тайёрлансак, ҳеч бир жамоага мағлуб бўлмаймиз. Сурияликлар оғир дамларни бошидан ўтказмоқда. Таслим бўлишни ўйлаётганимиз йўқ. Кўпроғига эришиш ниятидамиз.

Мен доимо ўз футболчиларимга ишонганман. Уларнинг ишончи ва меҳнати яхши натижаларга сабаб бўлиши мумкин.

Сурия терма жамоаси ҳужумчиси Фирас Ал Ҳатиб: "Биз эртанги баҳсда ғалаба қозониб, гуруҳда учинчи ўринни эгалламоқчимиз. Жанубий Корея кучли эканлигини тан оламиз. Бироқ эртага ғалабага эришсак, жаҳон чемпионатига боришимизга ишонамиз".


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Yonhapnews