UZ

Сўнгги янгиликлар

04:00"Бавария" тен Хаг, Пеп ва Тухелдан бирини танлаши лозим. Клубга бир неча йиллик мураббий керак  2 02:59Евро-2020 саралашида Португалия ва Англиядан йирик ғалабалар, Кейн ва Роналдуда хет-трик  46 01:58Англия терма жамоаси ҳисобидаги расмий учрашувлар сони мингтага етди  3 01:02«Муҳим тўқнашувда яхши тайёргарлик ва керакли ўзгаришларга қўл ура олган мураббий ютди» — Шаҳбоз Беғамов   41 00:49ЖЧ саралашидаги рақибимиз амалдаги қитъа чемпионлари билан ўртоқлик учрашуви ўтказди  5 00:31Сўнгги дақиқалар ва яна аламли мағлубият ГАЛЕРЕЯ  36 00:28Истамбулдаги ўйин туркларни Евро-2020 финал босқичига олиб чиқди  7 23:41ЖЧ-2022 саралаши. Иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқа оламизми? (жадвал)  81 23:34ЖЧ-2022 саралаш босқичи. Австралия ва Қувайтдан ғалабалар  3 23:09Кутилмаган хабар: Жеррард "Арсенал"ни бошқариши мумкин  10 23:02Элдор Шомуродов: "Мухлислардан узр сўраймиз"  63 23:00Саккизта чарм тўпга алмаштирилган Антонио Конте  3 22:50ЖЧ-2022 саралашидаги гуруҳдошларимиз С.Арабистони ва Яман бир мусобақада иштирок этишади  7 22:46Мартинес учун курашга Манчестер грандлари ҳам қўшилди  6 22:17Сильва Иньестанинг жамоадошига айланиши мумкин  8

Суперлигага қайтган "Машъал"га собиқ футболчилар табрик йўллашди Янгиликлар

Суперлигага қайтган "Машъал"га собиқ футболчилар табрик йўллашди

Муддатидан аввал А ПРО-Лига ғолиблигини қўлга киритиб, Суперлигага йўл олган «Машъал» жамоасини бир қатор мутахассислар, собиқ ва бошқа жамоаларда ижара асосида тўп сураётган футболчилари ўзларининг табрикларини йўллашди.


Александр Хомяков - «Андижон» жамоаси бош мураббийи


Биласизми, мен «Машъал»дан кетаётиб жамоани Суперлигада кутишимни айтгандим. Ниҳоят улар ҳам яна кейинги йил Суперлигада ўйнашади. Бундан жуда хурсандман, жамоани чин қалбимдан табриклайман. Улар кейинги йили жуда яхши ўзгаришлар қилишлари ва томошабоп ўйин кўрсатишлари аниқ. Жамоага чин қалбимдан омад тилайман.

Бахтиёр Саттаров - "Шердор" жамоаси бош мураббийи


Ўзбек футболини ёрқин алангаси ва устунларидан бири бўлган ПФК "МАШЪАЛ" жамоасини Суперлига йўлланмасини қўлга киритгани билан ўзим ва жамоамиз номидан табриклайман! "Машъал"нинг Суперлигада иштироки ўзбек футболини ютуғи бўлади. Ўйлайманки, жамоа яна ўз мавқеини тез орада тиклаб, Ўзбекистонни турли ёшдаги терма жамоаларига муносиб футболчилар етиштиришда давом этади. Бу борада клубда тизим тўғри йўлга қўйилган. У ердаги раҳбарлар ҳақиқий футбол мутахассислари, И. Қурбонов эса ҳозирги кундаги футбол менежерларини энг яхшиларидан бири. "Машъал" кучлилар сафига қайтганидан хурсандмиз.

Ҳумоюн Муртазоев - «Насаф» футбол клуби


Икки йил «Машъал» Суперлигадан четда қолди. Шу вақт мобайнида «Машъал»ни бутун ўзбек футболи мухлислари йўқламаган ва тилга олмаган куни бўлмади ҳисоб. Мана ҳозир мен терма жамоа йиғинига таклиф этилдим, таркибга назар солиб қарасам Элдорбек Суюнов, Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров ва ўзим бор эканман. Бу катта натижа ва бунга осонликча эришилмаган. Чин қалбимдан «Машъал»ни табриклайман, оғир мавсумда мардонавор курашиб чемпион бўлишди. Чемионлик муборак бўлсин дўстларимизга!

Шаҳзод Убайдуллаев - «Андижон» футбол клуби


Ниҳоят бу сафар «Машъал» мақсадига эришди. Чемпионлик муборак бўлсин, бу ғалаба бутун ўзбек футболиники улар «Машъал»ни икки йил кутишди. Менимча бу йил «Машъал» Суперлигада кучли жамоа бўлиб қайтади. Клубдаги дўстларимни ва клуб раҳбариятини яна бир бора табриклайман.

Жавоҳир Илёсов - «Локомотив» футбол клуби


Аввало «Машъал»ни яна ўз жойига қайтгани билан табриклайман. Болалар жуда катта меҳнат қилишиб мана якунда чемпион бўлишди. Мен доим «Машъал» билан биргаман. Ўйлайманки кейинги Суперлигада «Машъал» ўзини ҳар томонлама кўрсатади. Шуни алоҳида таъкидлаган бўлардимки, «Машъал»га раҳмат бизни шундай даражаларга етказган клуб бўлади. Омад тилайман барча барчаларига!

Жамолиддин Убайдуллаев - «Бухоро» футбол клуби


Аввало мен барча Мубораклик футбол муҳлисларини «Машъал»нинг ашаддий фанатларини жамоанинг Суперлигага чиққани билан самимий қутлайман. Очиғи мен жуда хурсанд бўлдим жамоани яна юқори элитага қайтганидан. Ўйлайманки«Газчи»лар Суперлигада супер ғалабаларни қўлга киритишади. Чемпионлик муборак бўлсин !

Сардор Абдуримов - «Насаф» футбол клуби


Икки йиллик ўзбек футболидаги янгиликлар «Машъал»сиз ўтди. Бу эса барибир кўпгина ўзбек футболи муҳлисларини ранжитди. Чемпионлик билан алоҳида табриклайман. Муборак халқига янги футбол баҳори, янги лига муборак бўлсин!

Воҳид Шодиев - «Қизилқум» футбол клуби


Очиғи «Машъал» учун жуда хурсандман, чунки бундай клубнинг жойи қуйи лигада эмас. Шу боис «Машъал»нинг Суперлигага қайтиши нафақат Мубораклик балки бутун ўзбек футболи мухлисларини жуда қувонтирди. Мен чемпионлик билан собиқ жамоамни табриклайман. Кейинги йил янгича ва ўзгача «Машъал»ни кўрамиз деган умиддаман. Омад ёр бўлсин!

Зафар Тўраев - «Қўқон-1912» футбол клуби


Икки йил олдин «Машъал»ни тарк этган бўлсамда шу вақт ичида доим «Машъал»ни соғиниб собиқ жамоамни тезроқ элитага қайтишини ҳоҳладим. Ҳар-бир баҳсни кузатиб бордим нихоят мен ва «Машъал» муҳлислари орзиқиб кутган кун келди. Чемпионлик ва Суперлига билан «Машъал»чиларни табриклайман!

Санжар Қувватов - «Пахтакор» футбол клуби


Кейинги йили «Машъал»га қарши майдонга чиқамиз. Бу шахсан мен учун қизиқарли. Муборакда шундай жамоа икки йил ПРО-Лигада юрди. Аммо Муборакда футбол профессионал тарзда йўлга қўйилгани мана яна исботини топди. Суперлигага чиққани билан собиқ жамоамни самимий табриклайман.

Шаҳзод Шайманов - “Навбаҳор” футбол клуби


“Машъал” ни Суперлигага қайтгани билан табриклайман. « Навбаҳор »да мен билан яна 4-5 нафар собиқ «Машъал»чилар бор улар ҳам «Машъал»нинг элитага қайтганидан хурсанд. Чунки бу клубнинг ўзбек футболи олдида тутган ўрни, мавқеи бор. Клубнинг барча ходимлари ва «Машъал»ни Суперлигага йўл олгани билан қутлайман!


Рейтинг: +18   

Фикрлар

+3   
08 ноя 16:42:51
Sokker
табрикларни ярми кесиб ташланган икки йиллик ноҳақликлар ҳам айтилган қани очиқлик админлар сизларга шаффоф бўлинглар дейилмадими
+2   
08 ноя 16:38:28
aral2019
Энди хаммага Машъал Машъал булиб колибтида а . Кийин ахвалда Машъални тошлаб кетдиларинг. Машъалга омад бокуббат хомий ва чемпион булишини кутиб коламан
+1   
08 ноя 20:44:16
Фк Спартак
Машъал клуби энди ўзи учун ишлаши ва ўзи учун истеъдодларни тарбиялаши керак, бошқалар учун эмас,
+1   
08 ноя 17:58:48
SAMOVIY_NUR
O'zbekistonning qirol akademiyasi qaytyapti!!!
+1   
08 ноя 17:33:36
shakhzod_mamurov
Haqiqat egiladi,bukuladi lekin sinmaydi. Malades Mash'al. Umid Axmadjonovni deb ózbek futboli orqaga ketdi.
+1   
08 ноя 15:31:36
Abrσr SลγγσÐ φลŋ φσrυო
Futbolchilar mash'al ni tabriklashyaptimi yoki Paxta qo'yishyaptimi ? (Meni ham jamoaga chaqirib qolar deb )
   
08 ноя 17:53:03
Karim Karimov 80
MASH`AL ga omad tilayman - Huxyor bo`ling jamoalar MASH`AL qaytmoqda
   
08 ноя 17:03:47
NewAge
Ё Пирим! Узи бутун Узбекистннинг барча клуб ва термаларида МАЪШАЛ тарбияланувчилари экан, Ахир бу Академияга кучлирок эътиборни каратишга тугри келади Мутасаддилар!
   
08 ноя 15:50:59
Mirzohid Shoyimov
Хар бир жамоада 4-5 Машьалчи хаммаси кайтса Машьал бозорга айланиб колади. Куяверинглар узимизникилар етади.
   
08 ноя 15:50:49
Mirzohid Shoyimov
Хар бир жамоада 4-5 Машьалчи хаммаси кайтса Машьал бозорга айланиб колади. Куяверинглар узимизникилар етади.
   
08 ноя 14:59:35
Jar
Mashalga qaytinglar.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг