

Хорватиялик мутахассис Петр Сегрт Иордания ва Покистон термаларига қарши ўйинлар учун чақирилган 24 футболчи исмини эълон қилди.
Бўлажак учрашувлар учун чақирилганлар рўйхатида Ўзбекистон Суперлигасидан 4 нафар футболчи борлигига эътибор берган бўлсангиз керак. Жумладан, "Нефтчи" Фарғона шарафини ҳимоя қилаётган ҳимоячи Зоир Жўрабоев, Тошкентнинг "Локомотив" клуби аъзолари Манучехр Сафаров ва Рустам Соиров ҳамда "Бухоро"дан Муҳаммаджон Рахимов.




