Суперлигада яна бир машмаша. ПФЛ айби билан "Сўғдиёна" сафида дисквалификация қилинган футболчи майдонга тушган

Narzulla Saydullayev
14 авг 2018
Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Локомотив" учрашувида дуранг қайд этилганди.

Ушбу ўйинда мезбонлар ҳимоячиси Элёр Орифов майдонга тушиб тўлиқ ўйнаган эди. Аслида регламентга биноан у дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юбориши лозим бўлган. 

Чунки Орифов "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" (8-тур), "Насаф" - "Сўғдиёна" (9-тур), "Сўғдиёна" - "Бухоро" (14-тур) ва "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" (17-тур) учрашувларда сариқ карточка билан жазоланган. Бу ҳолат ПФЛ расмий сайтида ҳам эълон қилинган. 






Бироқ 18-тур дисквалификациялари рўйхатида Орифов қайд этилмаган ва клубга бу борада хат юборилмаган. 

18-тур дисквалификациялари

"Сўғдиёна" мураббийлари эса футболчини "Локомотив" билан ўйинга тушириб юборишган. Бундай ҳолат учун ким жавоб бериши керак? ПФЛми, комиссарми ёки "Сўғдиёна"ми?




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia