Суперлигада легионерлар мавзуси. Қайси клуб лимитдан тўлиқ фойдаланди?
22 фев 2023 18:34
Янгиликлар
Суперлигада легионерлар мавзуси. Қайси клуб лимитдан тўлиқ фойдаланди?
Кўп ҳолларда қишда сербиялик футболчиларнинг келишига гувоҳ бўлар эдик. Клублар йилдан йилга легионерлар борасида бошқа мамлакатларга ҳам юзланишмоқда. Бу орқали юртимизга келаётган хорижлик футболчиларнинг географияси ҳам кенгаймоқда. Маълумот учун, бу йилги легионерлар лимити регламентга кўра 5+1 этиб белгиланган. Батафсил қуйида
Легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тўрт мезонга асосланади — ЎзПФЛ
"Пахтакор"
Тошкент шаҳри клуби қишда катта ҳаридларни амалга оширмади. Фақатгина АГМКдан грузиялик Гиорги Папавани таклиф қила олди. Ҳозирда жамоада 3 нафар легионер бор.
Драган Черан (Сербия)
Пшемислав Банашак (Польша)
Гиорги Папава (Грузия)
"Навбаҳор"
"Лочинлар"да ҳам худди "Пахтакор"да кузатилган ҳолат. Клуб аввалроқ бразилиялик Фламарионни олиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо "лотин америкаси" вакили Наманганга келмади. "Навбаҳор" мудофаа чизиғига "Вождавац"дан черногориялик Милош Миловични 50 минг долларга сотиб олди.
Йован Жокич (Сербия)
Лука Чермель (Сербия)
Милош Милович (Черногория)
"Насаф"
ОЧЛда қатнашадиган "Насаф"даги имконият кучли легионер олишга йўл қўймади. Клуб Александар Станисавлевични жалб қилишга уриниб кўрди. Ҳаммаси молиявий ҳолатга бориб тақалди. Якунда тожикистонлик футболчи Муҳаммаджон Раҳимов қўшиб олинди.
Лима Круз (Бразилия)
Марко Станоевич (Сербия)
Муҳаммаджон Раҳимов (Тожикистон)
ОКМК
Олмалиқликлар қишда ўз таркибини 3 нафар легионер билан кучайтиришга эришди. Грузиялик Иракли Руҳадзе, тунислик Моҳамед бен Салем, испаниялик Рубен Санчес Перес. Умумий ҳисобда ОКМК бу йил 5 нафар хорижлик футболчи хизматидан фойдаланади.
Сияваш Ҳақназари (Эрон)
Мартин Боаке (Италия)
Иракли Руҳадзе (Грузия)
Моҳамед бен Салем (Тунис)
Рубен Санчес Перес (Испания)
"Қизилқум"
Таркибда катта ўзгаришларга қўл урган "Қизилқум" икки нафар нигериялик ва битта россиялик футболчи билан шартнома имзолади. Улардан бири Ифеани Ифеани "Машъал"даги ўйинларидан таниш. Тарасов ва Мбаоманинг ҳаракатларига тез орада бошланадиган чемпионатда билиб оламиз.
Виктор Мбаома (Нигерия)
Ифеани Ифеани (Нигерия)
Николай Тарасов (Россия)
Олег Толмасов (Россия)
"Сўғдиёна"
Ёрқин Назаров ўзи қураётган янги "Сўғдиёна"га 3 нафар легионерни таклиф қилди. Босниялик ҳимоячи Тарик Исич, Бельгия фуқароси ҳисобланган Зенан Займович ва россиялик Сердер Сердерев бу йил жиззахликлар шарафини ҳимоя қилади.
Милан Митрович (Сербия)
Марко Колакович (Сербия)
Тарик Исич (Босния ва Герцоговина)
Зенан Займович (Бельгия)
Сердер Сердеров (Россия)
"Бунёдкор"
Янги мавсумга тайёргарлик жараёнида дастлаб Иван Бошкович черногориялик Игорь Иванович, Туркиядаги йиғинда икки нафар беларуслик Алексей Носко ва Виктор Сотниковни таклиф қилди. Жамоада айни пайтда 4 нафар легионер бор
Давронжон Эргашев (Тожикистон)
Виктор Сотников (Беларусь)
Алексей Носко (Беларусь)
Игорь Иванович (Черногория)
"Нефтчи"
Жамоанинг йиғинларида жуда кўп легионерлар кўрикдан ўтди. Кўрикка келганлардан жамоада қолишга энг яқини Оливер Шаркич эди. Уни янги мавсумда "Нефтчи"да ўйнаши кутилганди. Тошкентда жамоага келган Юрий Батюшин билан эса якунда келишувга эришилди. Ҳужум чизиғига грузиялик Тома Табатадзе ва тожикистонлик ҳимоячи Зоир Жўрабоев олинди.
Олексей Ларин (Украина)
Андрей Мишенко (Украина)
Зоир Жўрабоев (Тожикистон)
Тома Табатадзе (Грузия)
Юрий Батюшин (Украина)
"Металлург"
Бекободликлар трансферлар вақтида асосий урғуни легионерларга қаратди, десак муболаға бўлмайди. Клуб Владислав Касминин, Иван Йосович, Филип Стаменкович, Марко Обрадовични рўйхатдан ўтказди. Уларнинг барчаси бегона эмас. Фақат Стаменкович қандай ўйин кўрсатиши жумбоқ бўлиб турибди. "Металлург"даги 2004 йилда туғилган тожикистонлик Далер Шарипов лимитга кирмайди.
Владислав Касминин (Беларусь)
Иван Йосович (Сербия)
Филип Стаменкович (Сербия)
Марко Обрадович (Сербия)
Керим Палич (Босния ва Герцоговина)
Далер Шарипов (Тожикистон)
"Сурхон"
Янги мураббийлар билан қайтадан шаклланаётган "Сурхон"да россияликлар кўпчиликни ташкил қилмоқда. Артём Потапов, Шамил Гасанов, Темирлан Жамалуддинов шулар жумласидандир. Беларусь чемпионатидан Артём Соколь, либериялик Силванус Нимелий ҳам борлигини эслатиб ўтиш жоиз.
Артём Потапов (Россия)
Шамил Гасанов (Россия)
Темирлан Жамалутдинов (Россия)
Артём Сокол (Беларусь)
Силванус Нимели (Либерия)
"Турон"
Бир йиллик танаффусдан кейин Суперлигага қайтган "Турон" олдига жиддий мақсад қўйгани олиб борган трансферларидан пайқаш қийин эмас. Клубнинг яна бир аққли қарори шунда бўлдики, 2004 йилда туғилган камерунлик Нгу Абега Енянг лимитдан ташқари ҳисобланади. Шунда жамоа 5 нафар легионер билан мавсумни бошлайдиган бўлди. Улар орасида "голассо", деб эътироф этилаётган Закария Бегларашвилидан тўпурарликни кутишмоқда.
Никола Кумбурович (Черногория)
Анри Чичинадзе (Грузия)
Закария Бегларашвили (Эстония)
Душан Стоилкович (Сербия)
Милан Бойович (Сербия)
Нгу Абега Енянг (Камерун)
"Андижон"
Бу мавсум легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланган ягона клуб "Андижон" бўлди. "Бургутлар" 5 нафар европалик ва 1та осиёлик футболчидан фойдаланади. Рубин Хебай эса чемпионатимиздаги илк албаниялик ҳужумчи сифатида тарихга кирди.
Владимир Бубанья (Сербия)
Игорь Литовка (Украина)
Леван Арвеладзе (Украина)
Нодари Кавтарадзе (Грузия)
Рубин Хебай (Албания)
Аҳтам Назаров (Тожикистон)
"Бухоро"
"Бухоро"да легионерлар 3+1 кўринишини олди. Никола Стошич аслида сербиялик бўлсада, ПФЛ уни тожикистонлик сифатида қайд этди. Станиславлевич ва Касьянни танисангиз керак. Всеволад Нихаев россиялик легионер сифатида жамоанинг Анталиядаги йиғинида қатнашди ва битм имзолади.
Никола Стошич (Тожикистон)
Александар Станисавлевич (Сербия)
Александр Касьян (Россия)
Всеволад Нихаев (Россия)
Суперлига клублари орасида фақат "Олимпик" тўлиқ ўзбекистонлик футболчилардан иборат ягона клуб бўлди. Тимур Кападзе таркибни ёшлардан шакллантириш режасига содиқ қолди.
Фикрлар