UZ

Сўнгги янгиликлар

10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  1 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  0 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   1 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  2 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   7 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  13 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  3 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  15 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  35 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  421 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  9 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0

Суперлигада 13-турнинг марказий учрашувини аниқлаймиз. Тошкент, Фарғона, Қарши. Қайси ўйин оғирроқ тош босади? Янгиликлар

Суперлигада 13-турнинг марказий учрашувини аниқлаймиз. Тошкент, Фарғона, Қарши. Қайси ўйин оғирроқ тош босади?

Маълум муддатли танаффусдан сўнг Суперлига баҳслари яна қайтмоқда.

Тўғри орада қолдирилган битта учрашув бор. Лекин мантиқан бу тартиб бўйича давранинг сўнгги тури ҳисобланади. Олдинда бизни бир нечта қизиқарли учрашувлар кутмоқда. Фарғонада "Нефтчи" - "Навбаҳор" ўртасидаги водий, Тошкентда "Бунёдкор" - "Пахтакор" иштирокидаги пойтахт дербиси, Қаршида "Насаф" - ОКМК қарама-қаршилиги бор. Хўш, бу учрашувлар орасида қайси бири марказий номига мос?

1. Турнир жадвали.  "Бунёдкор"  -  "Пахтакор" ўртасидаги бу йилги ўйинни марказий, дейиш қийин. Тошкент дербиси фақат номда қолган. Бу борада водий дербиси оғирроқ тош босади. "Насаф" - ОКМК ўйини ҳам улардан қолишмайди. Фикрларимни асослашга ҳаракат қиламан. 

"Пахтакор" чемпионлик учун курашмоқда, 2-ўринда бормоқда. "Бунёдкор" эса 6-ўринни эгаллаб турибди. Ўртада фарқ катта. Қандайдир жиддий принципиал тўқнашув бўлмайди. Бунга жамоаларнинг айни пайтдаги ҳолати ҳам жавоб бермаслиги аён. "Пахтакор" таркибидаги ижрочилар ҳисобига бу ўйинда яққол фаворитдек кўриняпти. Черан фактори кўп нарсани ҳал қилиб беради. Боз устига Аббос Файзуллаев ва бошқа терма жамоа футболчилари зўр спорт формасида. "Бунёдкор" бу борада рақибига фақат иштиёқ борасида бас келиши мумкин. 

"Нефтчи" - "Навбаҳор" турнир жадвалида кучли учликда кетмоқда. Очколар орасидаги фарқ 4 очко. Наманган пешқадамликни қўлдан бой беришни истамайди. Худди улар сингари "Нефтчи" ҳам ғалаба орқали яқинлашиб олиш имкониятидан фойдаланади. Гарчи молиявий томондан муаммолар бўлишига қарамасдан фарғоналиклар дадил одимлашда давом этмоқда. Водий дербилари доим муросасиз кечган. Қандай ҳолатда бўлмасин жамоалар бир-бирига кураш тақдим қилади. Яққол фаворит кўрсаткичлари йўққа чиқади. Остон Ўрунов, Жамшид Искандеров, Жасур Яхшибоев, Темурхўжа Абдуҳолиқов сингари жарангли номлар борлигига қарамай Виталий Левченконинг уларга қарши ўз режаси бор. Турнир жадвали учлигидаги жамоалар тўқнашуви шубҳасиз қизиқарли кечиши аниқ. 

"Насаф" - ОКМК. Жадвалда жуда тиғиз жойлашган қўшнилар тўқнашуви. Очколар борасидаги тафовут бор-йўғи 1 очкони ташкил қилмоқда. "Насаф"нинг "Нефтчи" билан очколари тенг (захирада битта ўйин бор). Бу ўйиндаги ғалаба орқали "Насаф" фарғоналиклар очко йўқотган тақдирда учинчи ўринга кўтарилиб олиши ёки ОКМКга уч очко тортиқ қилиб ўзи 5- ўринга мустаҳкам жойлашиши мумкин. Агар турнир жадвали нуқтаи назарини давом эттирганда "Турон" - "Қизилқум" учрашувини ҳам қўшиш мақсадга мувофиқ бўлади. Яйпанда кимдир кўтарилиши ёки пастга тушади. 

2. Омманинг қизиқиши. Тошкентда клублар миқёсида мухлисларнинг футболга қизиқиши тушиб кетганига анча бўлган. Яхши ҳам терма жамоа борки, стадионларга мухлислар кириб турибди. Тарғибот, оммалаштириш, жалб қилиш борасида пойтахт анча ортда қолиб кетгани ҳақиқат. Мазкур факторни олиб қараганда ҳам Фарғонадаги учрашув тарозида оғирроқ тош босади. Қизиқиш жуда юқори. Кўчада дерби муҳити. Ҳамма жойда реклама банерлари ўрнатилган. Маҳаллий радио, каналлар тинмай бонг урмоқда. Мухлислар стадионни тўлдиришлари аниқ. Энди бунга ортиқча тўхталиш шарт эмас. 

Худди шу ҳолат Қаршида ҳам рўй бериши кутилмоқда. Сўнгги йиллардаги муросасиз жангларни ҳисобга олганда мухлислар жанговор ўйинни томоша қилиш учун бўш ўриндиқ қолдиришмайди. Яна бир факт ОКМК Қаршида ҳамиша яхшигина қаршиликка учрайди. Статистика шуни кўрсатяптики, олмалиқликлар ўз тарихида Суперлигада фақат бир маротаба "Насаф"ни меҳмонда таслим қилган (2018 йил, 2:0). Жамоа Миржалол Қосимов билан 5 йил ичида ҳали "аждарлар"дан сафарда 3 очко тортиб олгани йўқ.

3. Мураббийлар тўқнашуви. Мурод Отажонов, Максим Шацких жанги, нималарни қўллаши, қандай сюрпризлар тайёрлаётганидан кўра мен учун ҳам Бабаян vs Левченко қарама-қаршилиги қизиқ туюляпти. Уларнинг ўтган йилги учрашувида Бабаян ортга 3 очко билан қайтганди. Левченко сўнгги пайтлардаги дуранглар синдромидан сўнг жамоани қандай тайёрляпти экан? 

Рўзиқул Бердиев ва Миржалол Қосимов. Ортиқча таъриф шарт бўлмаса керак. Иккиси ҳам ўзбек футболида йирик ном эканлигини футболчилик пайтидаёқ исботлаб бўлган. Фақат мураббий сифатида Қосимовнинг фаолияти совринларга бой ўтган. Бу фактор юқоридаги иккисини ҳам босиб ўтиб кетади яъни икки калла устун. 


Сизнингча бу турда марказий ўйин қайси?

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика