

Суперлига
9-тур
"Хоразм" – "Нефтчи" 0:2
Урганч. “Хоразм” спорт мажмуаси. 19:00
⚽️ Голлар: Стипе Перица 14’, Аброр Исмоилов 64’
Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев
Ёрдамчи ҳакамлар: Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов
Захира ҳаками: Севдиёр Хамрақулов
VAR: Достон Раҳмонов
AVAR: Шоҳнур Йўлдошев
Назоратчи: Олимжон Абдувасилов
Комиссар: Ойбек Давлетмуродов
🔵 "Хоразм": 1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 5.Аббос Отахонов, 8.Нодир Абдухолиқов (17.Данил Нугманов, 80), 10.Янис Лери, 13.Элзио Лоҳан (96.Рафаэль Сабиньо, 46), 15.Диёр Ортиқбоев, 22.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 25.Матия Ром, 55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 94.Рустам Абдуҳамидов (7.Темурбек Исмаилов, 44), 97.Бубакар Траоре (79.Азизжон Ахроров, 7).
Захира: 33.Никола Стошич, 6.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 9.Жасур Азимов, 11.Данила Ежов, 88.Аброр Хўсинов.
⚪️ "Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев (2.Иззатилло Пўлатов, 72), 10.Жамшид Искандеров (8.Владимир Йовович, 80), 11.Асилбек Жумаев (7.Аброр Исмоилов, 60), 15.Нурмуҳаммад Абдуғаниев, 18.Стипе Перица (32.Зоран Марушич, 60), 21.Муҳсин Убайдуллаев, 22.Алишер Одилов (9.Хуршид Ғиёсов, 72), 23.Йован Жокич, 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Ратиньо.
Захира: 45.Акбар Тўраев, 5.Икром Алибоев, 20.Анвар Ғофуров, 30.Рустамбек Фомин.
🟨 Огоҳлантириш: Фарруҳ Сайфиев (24).
🟥 Четлатиш: Иззатилло Пўлатов (87).
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
90. Йовович дарвозабон олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб бўш қолган дарвозани пойлашга уринди, аммо ноаниқ.
87. Пўлатов Ахроровга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун четлатилди. 🟥
84. Ууух! Йовович ичкарига кириб бориб, Марушични пас билан таъминлади, унинг зарбасидан кейин Ром яна заоба йўлига ғов бўлди. 💥
81. Зарбааа! Ортиқбоевнинг кучли зарбасидан сўнг Ботирали Эргашев сэйв намойиш қилди! 💥
80. “Нефтчи”да ўзгариш: Искандеров ўз ўрнини Йововичга бўшатиб берди.
80. “Хоразм”да алмаштириш: Абдухолиқов ўрнига Нугманов туширилди.
79. Ууух! Марушичнинг зарбасидан кейин тўп дарвозабонга тегиб, дарвозага кириб кетаётганди, бироқ сўнгги паллада Ром катта саҳнага чиқиб, жамоасини йирик ҳисобдан сақлаб қолди. 💥
77. Зарбааа! Исмоиловнинг чап оёқдаги кучли зарбаси мўлжалга аниқ бормади.
73. Зарба! Искандеровнинг жарима зарбасидан йўллаган зарбаси хавфли, бироқ ноаниқ чиқди.
72. “Нефтчи”да 2 та алмаштириш: Йўлдошев ўрнига Пўлатов, Одилов ўрнига Ғиёсов туширилди.
71. Йўлдошев учун тез тиббий ёрдам машинаси чақирилмоқда. Кўринишидан, жароҳат жиддийроқ.
69. Иброҳимҳалил Йўлдошевга тиббий ёрдам зарурати сезилди. У сал аввал қанотда “Хоразм” вакили билан тўқнашиб кетганди.
67. Зарба! Лерининг зарбасидан сўнг тўп йўл-йўлакай ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.
64. ГОЛ! Искандеровнинг майдон марказидан туриб ошириб берган узун пасидан кейин тўпни қабул қилиб олган Исмоилов кучли зарбаси орқали ҳисобни оширди — 0:2! Феноменал пас, қойилмақом зарба! ⚽️
62. Ууух! ТемурбекИсмаиловнинг яқин масофадан берган кучли зарбасига аниқлик етишмади.
61. Эргашев ўз ватқида дарвозадан чиқиб келиб тўпни узоқлаштирди, акс ҳолда Лери тўпга эга чиқарди.
60. “Нефтчи”да 2 та ўзгариш: Жумаев ўрнига Исмоилов, Перица ўрнига Марушич учрашувни давом эттиради.
58. Абдуғаниев Лерини елка билан четга сурган ҳолда тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
57. Зарба! Ортиқбоевнинг чап оёқда олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
55. Ҳамиджонов қанотда Йўлдошевга нисбатан қоидани бузди, стандарт ваўият.
52. Ахроров ичкарига ёриб кирди ва йиқилди. Мезбонлар норози, ҳакам эса ўйинни давом эттириш зарурлигини буюрди.
51. Перица Сабиньо билан ҳаводаги курашда бироз жабрланди.
50. Зарбааа! Жарима майдончаси ичига ёриб кирган Ахроров чап оёқда дарвозани нишонга олди, сал ноаниқ. 💥
48. Перица Одиловга пас берди, вингер катта тезликда олдинга кетаётганида Ром уни ўз вақтида тўхтатиб қолишга эришди.
46, Иккинчи тайм бошланди!
46. “Хоразм”да алмаштириш: Лоҳан ўрнига Сабиньо майдонга тушди.
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб — 0:1. Танаффус!
45+3. Ууух! Ҳамиджоновнинг бош билан берган зарбасидан сўнг тўп Перица орқали фарғоналиклар дарвозасига кириб кетишига бир бахя қолди. 💥
45. Биринчи таймга 4 дақиқа қўшилди.
45. Зарбааа! Ортиқбоевнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.
44. “Хоразм”да ўзгариш: жароҳатланган Абдуҳамидов ўрнига Исмаилов баҳсни давом эттиради.
43. Ууух! Искандеровнинг узун пасини қабул қилиб олган Одилов ҳимоячи ва дарвозабонни алдаб ўтиб, зарба берди ва Отахонов жамоасини яққол голдан қутқариб қолди. 💥
41. Абдуҳамидов тиббий ёрдамга муҳтожлик сезган ҳолда майдонда ётибди.
37. Катта тезликда ҳужумга интилаётган Ратиньо Лоҳан томонидан қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолинди.
35. Зарба! Ҳамиджоновнинг яқин масофадан берган зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб майдондан чиқиб кетди.
34. Жокичнинг ҳаводан ошириб берган тўпини Йўлдошев дарвозага йўналтиришга ҳаракат қилди, бироқ қоидани бузди.
33. Ортиқбоев ва Йўлдошев ҳаводаги курашда тўнашиб кетди, уларга тиббий ёрдам кўрсатилди.
31. “Хоразм” тўпга эгалик қилган ҳолда ҳужум ташкил этишга уринмоқда.
28. Ууух! Перица зарба берди, аммо ҳимоячи зарба йўлига тўғаноқ бўлди. 💥
24. Абдуҳамидовнинг оёғини босиб олган Сайфиев огоҳлантирилди. 🟨
22. Искандеровнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин Одилов тепга етиб боролмади.
20. Зарба! Ратиньонинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Абдуғаниев бош билан дарвоза томон йўналтирди, ноаниқ.
18. Абдухолиқов ўнг қанотдан олдинга бораётган Жокичга нисбатан қоидани бузди.
16. Қанот ҳаками офсайд дея, байроқчасини кўтарди. Гол VAR орқали текширилмоқда.
14. ГОЛ! Жумаевнинг зарбасидан сўнг Муҳаммаджонов зарбани қайтарди, қайтган тўпни Перица дарвозага киритди — 0:1! ⚽️
13. Зарба! Одиловнинг айланма зарбасини Муҳаммаджонов бартараф этди.
12. Ортиқбоевнинг ичкарига узатган паси анча кучли кўриниш олгани учун тўп майдонни тарк этди.
9. Искандеровнинг Одилов томон узатган узун пасидан кейин Муҳаммаджонов тўпга эга чиқди.
7. “Хоразм”да ўзгариш: Траоре ўрнига Ахроров туширилди.
6. Бубакар Траоре майдонда ётибди ва ўзини ноқулай ҳис этмоқда. Афтидан, ўзгартирилса керак.
3. Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ва унинг штаби учрашувни бевосита стадионда томоша қилмоқда.
1. Баҳс бошланди!



