UZ

Сўнгги янгиликлар

23:11Испания кубоги финали. "Реал"нинг "Барса"га қарши "Эл класико" учун таркиби маълум  1 23:00Рафинья Саудия Арабистонидан келган таклиф ҳақида: "Мен уни ўтган йили қабул қилган бўлардим. Ўшанда руҳан эзилган эдим, бу пуллар эса оилам ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган бўларди"  2 22:23Ҳаким Фузайлов: "VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз"  0 22:14Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Андижон" устидан зафар қучди  47 22:02"Челси", "Интер Майами" ва "Комо" Де Брюйне билан музокара ўтказмаяпти. "Сити" хавбекига "Чикаго Файр"дан таклиф бор  0 21:40Сергей Лебедев: "Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз"  1 21:31Эрон кубоги. "Истиқлол" пенальтидан урилган гол эвазига "Пайкон"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди, Машарипов 90 дақиқа ўйнади  1 21:24Айбек Нурбаев: "Тақвим зич, 7 кундан буён сафардамиз"  1 21:00Суперлига. Ўз уйида меҳмон бўлган "Сурхон" "Машъал" билан дуранг ўйнади  13 20:58"Бетис" Антонининг ижарасини бир мавсумга узайтирмоқчи ва МЮга таклиф тайёрламоқда. Испанлар футболчи маошининг катта қисмини ўз зиммасига олиши мумкин  0 20:34"Спартак" — ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибда  14 20:34Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" қийинчиликсиз ғалабага эришди, "Боруссия" эса Антоннинг 90+5 дақиқадаги голи эса драматик ғалабага эришди  1 20:17"Кристал Пэлас" — "Астон Вилла". Англия кубоги ярим финал ўйини учун таркиблар маълум  1 20:08Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Турғунбоев захирада қолдирилди  0 19:56Суперлига. 7-турнинг илк учрашувида "Қўқон-1912" "Хоразм"дан устун келди  14

Суперлига. 7-турнинг илк учрашувида "Қўқон-1912" "Хоразм"дан устун келди Янгиликлар

Суперлига. 7-турнинг илк учрашувида "Қўқон-1912" "Хоразм"дан устун келди

Суперлига 7-туридан ўрин эгаллаган "Қўқон-1912" – "Хоразм" баҳси поёнига етди.

Суперлига

7-тур

"Қўқон-1912" – "Хоразм" 1:0 

Қўқон. "Марказий" стадиони. 18:00

Гол: Шаҳзод Бешимов пенальти 44'

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров

Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Серазитдинов, Бахтиёр Шавкатов

Захира ҳаками: Хушнуд Суюнбоев

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

VAR: Достон Раҳмонов

AVAR: Ғайрат Жўраев

Комиссар: Ойбек Давлетмуратов

"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исақов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 6.Алишер Салимов, 7.Шота Гвазава, 8.Бахтиёржон Қосимов, 11.Шаҳзод Бешимов (14.Жасур Холтўраев, 90+4), 19.Шаҳзод Акрамов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (18.Баҳром Абдураҳимов, 83), 23.Бекжон Жўрабоев (9.Жавоҳир Ҳусанов, 90+4), 44.Андро Гиоргадзе, 69.Егор Кондратюк (5.Жасурбек Ёқубов, 80).

Захира: 1.Рустам Нортожиев, 10.Ҳусниддин Ғофуров, 15.Зафар Ҳакимов, 17.Алишер Хайруллаев, 30.Иброҳимжон Мухторов.

"Хоразм": 12.Сардор Қобулжонов, 5.Дилшод Жўраев, 8.Хазратжон Турсунқулов (22.Санжар Шоаҳмедов, 79), 10.Муродбек Бобожонов (99.Шаҳром Самиев, 67), 11.Ҳумоюнмирзо Иминов (9.Жасур Азимов, 79), 15.Владимир Бубанья, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 44.Достонбек Турсунов, 77.Суннатулла Абдуллажонов (7.Темурбек Исмаилов, 67), 88.Аброр Хўсинов (66.Илҳомжон Алижонов, 39), 94.Рустамжон Абдуҳамидов.

Захира: 1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 3.Равшанбек Султанов, 18.Францис Нарх, 20.Данила Ежов.

Огоҳлантиришлар: Бекжон Жўрабоев (34), Рустамжон Абдуҳамидов (50), Илҳомжон Алижонов (63), Алишер Салимов (72), Дилшод Жўраев (90+7).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+7. Дилшод Жўраев қўполлик қилгани учун огоҳлантирилди. 

90+4. "Қўқон-1912"да 2 та ўзгариш: Бешимов ўрнига Холтўраев, Жўрабоев ўрнига Ҳусанов баҳсга қўшилди. 

90. Иккинчи таймга 7 дақиқа қўшилди. 

89. Турсунов яна Бешимов билан тўқнашди. Майдонда кичик тортишув юзага келди. 

87. Ууух! Дилшод Жўраевнинг бош билан берган зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб майдондан чиқиб кетди. 

84. "Қўқон-1912"да алмаштириш: Ҳасанов ўрнига Абдураҳимов майдонга тушди.  

82. Уууух! Азимовнинг чамаси 19 метрдан берган кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди.  

80. Зарбааа! Сандар Шоаҳмедовнинг жарима майдончаси ичида йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди. 

80. "Қўқон-1912"да ўзгариш: Кондратюк ўрнига Ёқубов тушди. 

79. Зарба! Абдуҳамидовнинг узоқдан берган зарбасига аниқлик етишмади. 

79. "Хоразм"да 2 та ўзгариш: Турсунқулов ўрнига Шоаҳмедов, Иминов ўрнига Азимов ўйинни давом эттиради. 

75. Ууух! Самиев яқин масофадан икки бор ҳимоячини пойлади. Жуда жиддий вазият юзага келганди. 

72. Алишер Салимов Алижоновга нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

71. Ҳасановнинг ичкарига ошириб берган тўпини ҳимоячилар бартараф қилишди. 

67. "Хоразм"да 2 та алмаштириш: Абдуллажонов ўрнига Темурбек Исмаилов, Бобожонов ўрнига Самиев майдонга тушди. 

66. Яхши ташкил этилган ҳужум Дилшод Жўраевнинг ноаниқ зарбаси билан якун топди. 

63. Ҳасановга нисбатан қўпол ўйнаган Алижонов огоҳлантириш олди. 

61. Зарбааа! Иминовнинг зарбаси, хавфли аммо ноаниқ кўриниш олди – тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 

59. Уууух! Шаҳзод Акрамов икки ҳимоячини алдаб, зарба йўллади, аммо сўнгги паллада Турсунов жамоаси жонига ора кирди.

58. Абдуллажонов бир рақибини ортда қолдирди, аммо кейин Салимов тўсиғига учради ва ҳужум поёнига етди.  

55. Ууух! Бешимов жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва Қобулжоновни синовдан ўтказди. Ерлатиб йўлланган зарбани тажрибали посбон қайтаришга эришди. 

53. Зарбааа! Бешимовнинг ўнг оёқдаги кучли заобасини Қобулжонов қайтарди! 

53. Алижоновнинг ҳаводан амалга оширган узатмаси Исақовга ҳақиқий совға бўлди десак адашмаймиз. Посбон ҳеч бир қийинчиликсиз тўпга эга чиқди. 

50. Зарбааа! Абдуҳамидовнинг кучли зарбасини Исақов қайтарди. Аслида бурчак зарбаси берилиши керак эди, ҳакам дарвозабон тўпга тегмади деб топди. Эътирозини билдирган Абдуҳамидовга сариқ карточка кўрсатилди. 

49. Уууух! Алижоновнинг узатмаси хавфли зарбага айланиб кетди, тўр дарвоза устуни олдидан ўтди. 

48. Мезбонлар бўлимни жуда фаол бошлашди, меҳмонлар ҳозирча рақибни кутиб олиш билан банд.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

45+1. Достонбек Турсунов Бешимовни туртиб юборди. VAR вазиятни кўриб чиқди ва ҳеч кимни жазоламади. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

44. ГОЛ! Бешимов пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди – 1:0!

42. Пенальти! Бешимов бирга-бир ҳолатда Қобулжонов томонидан йиқитилди. У дарвозабонни алдаб ўтганди. 

39. "Хоразм"да ўзгариш: жароҳатланган Хўсинов ўрнига Алижонов туширилди. 

38. Хўсинов Исақов билан жиддий тўқнашиб кетиб ўйинни давом эттиролмайдиган бўлди. 

35. Ууух! Иминовнинг жарима зарбасдан ошириб берган тўпини Тоштемиров ўз дарвозасига тўғрилаб юборишига бир бахя қолди, Исақов қутқарди. 

34. Бекжон Жўрабоев Абдуҳамидовга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва огоҳлантирилди. 

33. Зарбааа! Бекжон Жўрабоев чап оёқда ерлатиб йўллаган зарбаси анча хавфли кўринди. 

30. Гиоргадзе Иминовнинг оёғини босиб олди. Шифокорлар унги тиббий ёрдам кўрсатишмоқда. 

27. Уууух! Бобожоновнинг бош билан берган қулай пасидан кейин Турсунқулов яқин масофадан хавфли, аммо ноаниқ зарба ижро этди. 

26. Иминовнинг ақлли пасидан сўнг Абдуҳамидов тўпга улгурмади ва ҳимоячи қаршилигига учради. 

22. Зарбаааа! Бобожоновнинг бош билан йўллаган зарбасини Азизхон Исақов бартараф этди. Яхши зарба, чиройли сэйв! 

21. Зарба! Тошпўлатовнинг "аут"дан ошириб берган пасидан кейин Владимир Бубанья оёғи билан хавфсиз зарба берди.  

18. Зарба! Аслиддин Тоштемиров олисдан хавфли, аммо ноаниқ зарба йўллади.  

16. Ҳасановнинг узатмасидан кейин Бешимов бош билан зарба беришнинг уддасидан чиқолмади. Тўп сал тепароқдан ўтиб кетди. 

15. Абдуллажоновнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг тўп майдонни тарк этди. 

12. Ууух! Муҳаммаданов Ҳасановнинг бурчак зарбасидан тепган тўпи дарвоза тўсинига тегди.  

8. Хоразмликларнинг ҳужуми якунига етмай қолди. Гиоргадзе жамоаси жонига ора кирди. 

6. Ихтиёр Тошпўлатов майдон марказида Кондратюк билан тўқнашиб кетди ва майдонда қимиралмасдан ётибди. Унга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишмоқда. 

3. Егор Кондратюк ўнг қанот орқали жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва ноаниқ зарбага муаллифлик қилди.  

1. Баҳс бошланди!

- Учрашув 18:00 да бошланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
26 апр 20:06:46
Баходиржон 1912
Майдон чимини ким калталаган вапше эплолмапти.полиз майдонига ўхшаб қолибти .иккинчи бўлим зўр бўлди.қўқон мухлисларига ғалаба муборак.
+1   
26 апр 20:03:55
Музаффар
Бу Футбол умуман футболмас савия шу даражада пасти. Хакикий куча футболи на тактика бор на бир аклли уйин бор. Бундаканги футболни нима кераги бор. Голлар факат пеналтидан урилади ёки стандартдан туполангди ичида кирса кириб колди таввакалига. Тактичний голлар йук. УМУМАН САВИЯ ДЕГАН НАРСА ЙУК.
+1   
26 апр 20:01:53
Rajabov1899
Qo'qon yaxshiyam o'z maydoningda o'ynayabsan bilmadim agarda safarda o'ynab yutayotganingda bundan besh battar yotib o'tkazsang kerak o'yinni. Beshimovga ham qoyil qolmadim yotib vaqt cho'zish bo'yicha master klass ko'rsatyabdi o'zing borib urilib maydon tashqarisiga yiqilib 4 marta dumalab maydon ichkatisiga kirishga "Oscar" bersa arziydi
+1   
26 апр 18:28:49
Jamshid Qurbanov
Xorazm omad! Hozircha yaxshi uyin utkazayapti
   
26 апр 20:38:09
Ulugbek Xasanov
Музаффар фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу Футбол умуман футболмас савия шу даражада пасти. Хакикий куча футболи на тактика бор на бир аклли уйин бор. Бундаканги футболни нима кераги бор. Голлар факат пеналтидан урилади ёки стандартдан туполангди ичида кирса кириб колди таввакалига. Тактичний голлар йук. УМУМАН САВИЯ ДЕГАН НАРСА ЙУК.
Eng quyidagi jamoani ham kamida bunyodkor yoki paxtakornikidaka stadioni bolishi shart shunda saviyaga umid qilsa boladi. Ungacha manashunaqa koʻcha fudbolini koʻraveramiz saviya haqiqatan 0
   
26 апр 20:33:38
Шерзод Икромов
Xojakbar Xaitov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу нарса бутун дунйода бувотти бу кетишда пенальтини 10- метрдан тепадиган клиб куйишса керак
Шу футбол вактини хоккей вактидай килиш керак. Вар учун судья куп вакт ажратмокда, ютаетган жамоа уйинчилари ётиб олишмокда, бу кетишда 110 дакика ва ундан зиед вакт бекорга кетмокда.Агар хоккей тизимига утилса хакамларнинг кучли жамоага ён босишлари камайиб кетарди.эътибор берсангиз бу жуда куп содир булмокда
   
26 апр 20:26:09
Шерзод Икромов
Барса1970 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўзбекистон супер лигасида пеналтисиз ўйин йўқ аксина Ўзбекистон терма жамоа ўйинчилари ҳамма ёшдагилари пеналти тепса юраки ховучлаб кўрадиган бўлиб қолдик
Тугри айтасиз
   
26 апр 19:53:31
Frend Uzbekistan
Memimcha penalti haqida gap so'z bo'lishi mumkinmas darvozabon 100% to'pga o'ynadi o'zi superligada penaltisiz o'yinni ko'rish amrimahol hakamlarimzi arzimagan narsalarga penalti beradi bazida haqiqiy penaltilarni bermaydi
   
26 апр 19:35:43
Барса1970
Xojakbar Xaitov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу нарса бутун дунйода бувотти бу кетишда пенальтини 10- метрдан тепадиган клиб куйишса керак
Ўзбекистон супер лигасида пеналтисиз ўйин йўқ аксина Ўзбекистон терма жамоа ўйинчилари ҳамма ёшдагилари пеналти тепса юраки ховучлаб кўрадиган бўлиб қолдик
   
26 апр 19:12:16
Xojakbar Xaitov
Барса1970 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кейинги пайтлар 11 метрлик кўп берилмоқда ўйинчиларга пеналти тепишни ўргатишмоқчи шекилли чунки пеналтини голга айлатиришда қийинчиликка дучор бўлмоқда хамма жамоаларимиз
Бу нарса бутун дунйода бувотти бу кетишда пенальтини 10- метрдан тепадиган клиб куйишса керак
   
26 апр 19:01:22
Барса1970
Кейинги пайтлар 11 метрлик кўп берилмоқда ўйинчиларга пеналти тепишни ўргатишмоқчи шекилли чунки пеналтини голга айлатиришда қийинчиликка дучор бўлмоқда хамма жамоаларимиз
   
26 апр 18:43:09
Kenny Dalgish
Тақвим Қўқон жамоамиз учун анча омадли келяпти, фаворит саналмайдиган жамоалар билан ўз майдонимизда ўйнаяпмиз. Фойдаланиш керак...
   
26 апр 18:30:42
Баходиржон 1912
Майдон майсасини йўлда ўрдими намуна даб-дала картошка экилган полизга ўхшайди.
   
26 апр 18:16:06
Баходиржон 1912
Бахром санга ва жамоанга омад.ютмасанг замбараги ўқи
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика