UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  19 19:57"Реал"нинг Класико учун қайдномаси маълум  1 19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  0 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  1 18:28Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди   48 18:09"Челси" — "Сандерленд". Таркиблар маълум  1 16:47Катта интервью: Шамил Ярулиндан "Шўртан" ва футболимиз истиқболи ҳақида  0 15:06ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 14:08Агент Альвареснинг "Атлетико" бўйича позициясини ошкор қилди  1 13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  3 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  16 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  3 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  26

Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" (матнли трансляция) Янгиликлар

Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" учрашуви бошланди.

Суперлига. 26-тур

"Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 0:0

25.10.2025

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Мақсудов, Адҳамжон Рихсибоев

Захира ҳаками: Акмал Рахимов

Назоратчи: Александр Попов

ВАР ҳаками: Аскер Нажафалиев

АВАР ҳаками: Ришат Нугманов

Комиссар: Жалолхон Иноғомхўжаев

"Қўқон-1912": 13. Азизхон Исоқов, 19. Шаҳзод Акрамов, 5. Жасурбек Ёқубов, 44. Андро Гиоргадзе, 4. Аслиддин Тоштемиров, 23. Аброр Каримов, 7. Шота Гавазава, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 10. Шоҳруҳ Гадоев, 78. Абдуғафур Ҳайдаров, 17. Клейди Даци (14. Жасур Холтўраев, 21)

Захира: 1. Рустам Нортожиев, 20. Иқбол Маликжонов, 8. Жавоҳир Ҳусанов, 18. Баҳром Абдураҳимов, 6. Алишер Салимов, 30. Иброҳим Мухторов, 69. Егорь Кондратюк, 21. Муҳриддин Фазлиддинов

"Навбаҳор": 16. Шукрон Йўлдошев, 32. Муҳаммадбобур Мўйдинов, 36. Гильерме Гедеш, 99. Игорь Габриэль, 7. Азим Аҳмедов, 17. Руслан Жиянов, 70. Аббос Ғуломов, 6. Шерзод Ғуломжонов, 8. Шоҳмалик Комилов, 71. Наврўзбек Иминжонов, 22. Асадбек Жўрабоев

Захира: 1. Умиджон Эргашев, 12. Саидазамат Мирсаидов, 14. Жамшид Болтабоев, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 55. Комилжон Тожиддинов, 24. Достон Абдулхаев, 29. Педро Аугусто, 9. Забиҳилло Ўринбоев, 11. Муҳаммадали Ғиёсов

Огоҳлантириш: Шоҳмалик Комилов (7)

Четлатиш: Азим Аҳмедов (21)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

47. Хавфли вазият! Ҳасановнинг узатмасини Ҳайдаров бош билан дарвозага тўғрилашга ҳаракат қилди, бироз аниқлик етишмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+2. Зарба! "Навбаҳор"нинг бурчак узатмаси зарба билан якунланди, Ҳасанов жамоасини муқаррар голдан қутқарди. 

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

42. Зарба! Холтўраев бирга-бир вазиятда кучсиз зарба йўллади, хавфли вазиятни йўққа чиқарди. Йўлдошев тўпни эгаллади.

41. Жияновга нисбатан фол ишлатилди.

40. Холтўраев офсайдда қолди.

37. Икки жамоа футболчилари тўп учун курашда тўқнашиб кетди.

36. Жияновга нисбатан қўполлик ишлатилди.

33. Зарба! Меҳмонлар томонидан тепилган тўпни Исоқов эгаллади.

30. Акрамовга нисбатан фол ишлатилди. Жарима зарбаси.

24. Жарима зарбасидан сўнг Холтўраевда яхши имконият юзага келганди, у тўпни ўзига тўғрилай олмади.

21. Азим Аҳмедов сўнгги умид фолини қўллаб, ҳозиргина майдонга тушган Жасур Холтўраевни қўполлик эвазига тўхтатиб қолгани учун майдондан четлатилди.

21. "Қўқон-1912"да ўзгариш: Даци ўрнига Холтўраев. 

20. Зарба! Ҳасановнинг ўнг қанотдан узатмасини Гадоев рақиб дарвозасига тўғрилашга ҳаракат қилди, бироз аниқлик етишмади.

15. "Навбаҳор" ўнг қанотдан ташкил этган ҳужуми бесамар якунланди. 

11. Марказда Ғуломжонов Гадоевни йиқитди.

7. Майдон марказида Акрамовга нисбатан қўполлик учун Комилов огоҳлантирилди.

5. Зарба! Ёқубовнинг зарбаси йўналишини ўзгартиргани боис Йўлдошевга анча қийинчилик туғдирди, тўп дарвозадан ўрин олишига бир баҳя қолди.

1. Илк ҳужум мезбонлар зарбаси билан тугади. Йўлдошев тўпни эгаллади.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқишди. "Қўқон-1912" кўк, "Навбаҳор" оқ рангли либосда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
25 окт 19:47:38
Ўзбек футболининг муҳлиси
Нурилло фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Эски ишкибозлар билади, бир пайтлар Машални кучайтириш учун Навбахор уйинчиларини тулик кучириб утказишган, кейин Пахтакорни кучайтириш учун почти тулик состав кетган, лекин урнига Яна узимизни футболчилар чиккан, бу йил Наманнан тарбияланувчиларига этибор берамиз дейилди бирорта ериб чиккан футболчи булдими
Тўғри, 2005-йили бош мураббий Виктор Жалилов бошчилигида Павел Бутенко, Дилявар Ваниев, Хайрулло Каримов, Виталий Жалилов, Шухрат Мирхолдиршоев каби футболчилар Машъалга йўл олишганди
+1   
25 окт 19:45:18
Saidjahon

Мен шунга ачиндимда авваллари Навбахорни узидан зур ёшлар етишиб чиккан четдан камдан кам уйинчи оларди энди эса акси.
+1   
25 окт 19:35:03
Нурилло
Saidjahon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мен хам шунга ачиниб фикр ёзсам айрим наманганлик дустларимиз сен бизни кура олмаяпсан деб жавоб ёзишганди
Эски ишкибозлар билади, бир пайтлар Машални кучайтириш учун Навбахор уйинчиларини тулик кучириб утказишган, кейин Пахтакорни кучайтириш учун почти тулик состав кетган, лекин урнига Яна узимизни футболчилар чиккан, бу йил Наманнан тарбияланувчиларига этибор берамиз дейилди бирорта ериб чиккан футболчи булдими
+1   
25 окт 18:02:25
Abu saxiy
Qoqonga omad kuchligi navbahor yutsin.
   
25 окт 20:00:26
Нурилло
Ўзбек футболининг муҳлиси фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тўғри, 2005-йили бош мураббий Виктор Жалилов бошчилигида Павел Бутенко, Дилявар Ваниев, Хайрулло Каримов, Виталий Жалилов, Шухрат Мирхолдиршоев каби футболчилар Машъалга йўл олишганди
Пахтакорга хам Север Жепаров, Леонид Кошелёв, Анвар Солиев Яна бир катор футболчилар кучиб утган
   
25 окт 19:44:55
Азим Исмаилов
Холтураев хол куяр экан шундай имконият йук килди
   
25 окт 19:40:37
Men va sen
Аъзимбой ўз ўрнида доимо Навбаҳорни оёғидан торган бугунам шундай
   
25 окт 19:38:13
Zohidjon Usarov
Одил Ахмедов бир жойда футболни алдаб булмайди деган эди бу укажонисини уйинини курармикан чичвордию футболга тупни олдирдинг югурмайсанми эркакка ухшаб.
   
25 окт 19:35:46
Акрамжон
Ие, Азим Ахмедовни чикрвордими, судя бекор киптида шуни! Одил Ахмедовни хурмати йукми, энди нима булади??? Тез шу судяга Нобел мукофоти берилсин!!!
   
25 окт 19:32:48
Ю.Ш.М
Азимни йукотиш керак бутун мухи ни шу бузяпти, семириб югура олмайдигон футбол и на... й кераги бор. Тугриси за... л килди олифта
   
25 окт 19:27:50
real navdak
Bahodirjon Tulakov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bugunxam Azim(BOY) Ahmedov asosiydz ekan Navbaxorni yutishi qiyin. Bu meni shaxsiy fikrim G'aybmi faqat Alloh biladi
Қойил қолмасдан иложи йўқ сизга айтшпниз бўлди
   
25 окт 19:27:06
Ўзбек футболининг муҳлиси
Bahodirjon Tulakov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bugunxam Azim(BOY) Ahmedov asosiydz ekan Navbaxorni yutishi qiyin. Bu meni shaxsiy fikrim G'aybmi faqat Alloh biladi
Уже кетди
   
25 окт 19:26:39
Farhod
Azimm yana trenda blaaa yigiwtirsa xam bulaveradi futbolni foydasidan ziyoni kup bla
   
25 окт 19:23:47
Saidjahon
Нурилло фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Навбазорни 92 йилдан бери ишкибозиман, уйинларини маза калиб курганман, Волчек давридаяам ундан кейинги даврларда хам уйинларини рохат килиб курганмиз, кейинчалик хам Намангандан уз даврини зур уйинчилари оркама орка чиккан, лекин хозирги кунда Наманган футболи холатини Нокия телефонига ухшатаман, хаммани кулида Нокия булган бир вактларда, дунени эгалладик деб шу компания ривожланишдан тухтаб йук булиб кетди, Намангандан хам охирги йилларла бирорта язши футболчи чикмади, Одил Ахмедов, Хамробековлар бошка футбол мактаби тарбияланувчилари
Мен хам шунга ачиниб фикр ёзсам айрим наманганлик дустларимиз сен бизни кура олмаяпсан деб жавоб ёзишганди
   
25 окт 19:18:20
Bahodirjon Tulakov
Bugunxam Azim(BOY) Ahmedov asosiydz ekan Navbaxorni yutishi qiyin. Bu meni shaxsiy fikrim G'aybmi faqat Alloh biladi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика