UZ

Сўнгги янгиликлар

18:14Туркия Суперлигаси. Шомуродов, Файзуллаев ва Алиқулов жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  2 18:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 0:1 (матнли трансляция)  1 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  5 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  3 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  13 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  15 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  8 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  11 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  3 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  9 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  2

Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 0:1 (матнли трансляция) Янгиликлар

Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 0:1 (матнли трансляция)

Суперлига 23-туридан ўрин "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" учрашуви давом этмоқда.

Суперлига

23-тур

"Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 0:1 (LIVE)

Қўқон. "Марказий" стадиони. 17:30

Гол: Амир Тўрақулов (Матия Кривокапич) 40'

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Ёрдамчи ҳакамлар: Ислом Носиров, Расул Фозилов

Захира ҳаками: Алишер Абдувоҳидов

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

VAR: Иброҳим Исмоилов

AVAR: Максим Нехочин

Комиссар: Абдулбосит Валихонов

"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исақов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 5.Жасурбек Ёқубов, 7.Шота Гвазава, 10.Шохруҳ Гадоев, 17.Клейди Даци, 19.Шаҳзод Акрамов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 23.Аброр Каримов, 44.Андро Гиоргадзе, 78.Абдуғафур Ҳайдаров.

Захира: 1.Рустам Нортожиев, 6.Алишер Салимов, 9.Жавоҳир Ҳусанов, 14.Жасур Холтўраев, 15.Зафар Ҳакимов, 20.Иқболжон Маликжонов, 21.Муҳриддин Пазилдинов, 30.Иброҳимжон Мухторов, 69.Егор Кондратюк.

"Бунёдкор": 22.Валижон Раҳимов, 2.Николоз Мали, 4.Нажмиддин Нормуродов, 8.Мартин Шролер, 9.Имеда Ашортиа, 10.Расул Йўлдошев, 15.Марко Бугарин, 21.Носиржон Абдусаломов, 25.Итсуки Урата, 28.Матия Кривокапич, 57.Амир Тўрақулов.

Захира: 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 5.Александр Зевадинов, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 17.Оллаберган Каримов, 18.Наримонжон Аҳмаджонов, 19.Фаррухжон Қодиров, 23.Асадбек Раҳимжонов, 66.Азизбек Тўлқинбеков, 77.Музаффар Олимжонов.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

45+2. Шролер жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олиш илинжида Тоштемировга нисбатан қўполлик ишлатди. 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Зарба! Клейди Дацининг дарвоза томон ерлатиб берган зарбаси кучсиз чиқиб қолди. Раҳимов қийинчиликсиз тўпни қабул қилиб олди. 

40. ГОЛ! Кривокапич қабул қилиб олган тўпни якунда Амир Тўрақулов дарвоза томон йўллади, кучли зарбани Исақов қайтаролмади – 0:1!

39. Ҳасановнинг узун пасига қўқонликлардан ҳеч ким эга чиқолмади. "Бунёдкор" посбони тўпни ўйинга киритади. 

34. Учрашув деярли тенг курашлар остида кечмоқда. Гоҳ у, гоҳ бу жамоа ҳужумга ўтмоқда. 

29. Ууух! Тоштемировнинг пасидан сўнг Гадоев зарба берди, аммо тўп йўл-йўлакай Бугаринга тегиб, майдондан чиқиб кетди. 

27. Уууух! Ҳайдаровнинг айланма зарбаси устунга тегиб қайтди. Даҳшат! 

25. Ашортиа Акрамов томонидан йиқитилди, навбатдаги жарима зарбаси, бироқ масофа анча узоқ. 

21. Зарбаа! Аброр Каримов ерлатиб берган зарбаси ҳимоячига тегиб, рикошет ҳосил қилди ва тўпни Раҳимов ишончли тарзда эгаллаб олди. 

20. Ҳасановнинг бурчак зарбаси орқали ошириб берган тўпи "қалдирғочлар" томонидан узоқлаштирилди. 

18. Зарбаа! Ҳасанов Уратани ортда қолдириб кетиб, чамаси 15 метрдан дарвозани нишонга олди, Раҳимов ўзини кўрсатди!  

16. Зарбааа! Мартин Шролер узоқдан кучли, аммо ноаниқ бўлган зарбага муаллифлик қилди. 

13. Дацининг узатмасидан сўнг ҳимоячилар хавфни бартараф этишди. 

10. Урата Ҳасановга нисбатан қоидани бузди, акс ҳолда мезбонлар яхши ҳужум ташкил этишлари мумкин эди.  

8. Ҳайдаров жарима майдончаси ичидаги тўп учун курашда Бугаринга нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Меҳмонлар легионери вазият юзасидан ҳакамга эътироз билдирди.  

6. Зарба! Малининг олисдан берган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

5. Чап қанотда Уратага нисбатан қоида бузилди, энди "Бунёдкор"да стандарт вазият. 

3. Ҳайдаров рақибларини чиройли тарзда ортда қолдириб, жарима зарбаси ишлади. У тезкорлик билан ўйинга киритилди ва Гадоев ноаниқ зарба йўллади. 

1. Учрашув старт олди! 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
28 сен 17:32:17
Жамшид Jamshid
Бунёдкор ютади. Зейтуллаев акллик иш килди захирага олиб
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика