Отабек Зокиров: “Бунёдкор” республикамизнинг гранд жамоаларидан бири"

Narzulla Saydullayev
26 сен 2016
Олий лига 23-тур доирасида бўлиб ўтган “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг Қўқонликлар ярим ҳимоячиси Отабек Зокиров ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун кутганимиздек қийин ўйин бўлди. “Бунёдкор”  республикамизни гранд жамоаларидан бири. Лекин биз ҳам ўз ўйинимизни кўрсатиш учун ҳаракат қилдик. Афсус ҳимояда хатоларга йўл қўйдик. “Бунёдкор” эса бундай хатоларни кечирмайди.

Биринчи бўлимни ўзида жароҳат олиб майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлдим. Оёғим мушакларида қаттиқ оғриқ пайдо бўлди. Жароҳатим қанчалик жиддий, кейинги баҳсда ўйнай оламанми йўқми буни шифокорларимиз ҳал қилишади.

Энди барчасини унутган ҳолда “Навбаҳор”га қарши бўладиган водий дербисига ҳозирлик кўрамиз-дейди Отабек Зокиров.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia