UZ

Сўнгги янгиликлар

14:42"Андижон" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  1 14:15"Манчестер Сити" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга қўшилди  0 13:45Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди  3 13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  4 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  0 12:38"Қизилқум" легионери жамоадан кетди  2 12:18ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда  26 11:52IFAB VAR иши ва пенальтилар ижросига оид қоидаларни ўзгартириши мумкин  3 11:18Роналду Луис Диасни "Ал Насср"да кўришни истамоқда — клуб 100 миллион евро беришга тайёр  0 10:46"Like Сup" қайтди. 3 та тўқнашувда 29 та гол урилган учрашувлардан галерея  4 10:19ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди  0 09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  7 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  8 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  3

Суперлига. "Қизилқум" – "Хоразм" учрашуви қолдирилди Янгиликлар

Суперлига. "Қизилқум" – "Хоразм" учрашуви қолдирилди

Бунга яқин кунларда Самарқандда ўтказиладиган тадбир сабаб бўлди.

ЎзПФЛ матбуот хизмати Суперлига 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" — "Хоразм" ўйини Самарқанддаги тадбирлар сабаб бошқа кунга қолдирилгани ҳақида маълум қилди.

"Суперлига 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" — "Хоразм" ўйини 5 апрель санасига режалаштирилганди. Мазкур беллашув Самарқанд шаҳридаги тадбирлар сабаб қолдирилди. 

3-5 апрель кунлари Самарқанд Марказий Осиё — Европа иттифоқи расмий саммити ҳамда “Марказий Осиё глобал иқлим таҳдидлари қаршисида: умумий фаровонлик йўлида бирдамлик” мавзусидаги халқаро конференцияга мезбонлик қилади. Шундан келиб чиқиб, Суперлига жамоаларининг шаҳарга кириши, ҳаракатланиши ва футбол учрашувини ташкил этишда муаммолар юзага келишини олдини олиш мақсадида Самарқанд вилояти ҳокимлиги Лигага Суперлига ўйинини кўчириш таклифи билан чиқди.

Табиийки, бундай ҳолат ҳар икки жамоа футбол мухлисларининг ўйинни бевосита стадиондан томоша қилишида ҳам айрим чекловларга сабаб бўлиши мумкин. Бунинг олдини олиш мақсадида Лига Самарқанд вилояти ҳокимлигининг таклифини қабул қилади. 

Эндиликда Суперлига 4-туридан ўрин олган Қизилқум — Хоразм ўйини апрель-май ойларидаги тақвим, шунингдек, ҳар икки жамоа таркибида миллий терма жамоаларга жалб этилиши мумкин бўлган футболчилар камсонли эканлигидан келиб чиқиб, ФИФА кунлар вақтида — 6-июн куни ташкил этилади", -дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика