UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00Жасурбек Яхшибоев - "Энергетик-БГУ"нинг март ойидаги энг яхши футболчиси  0 11:40"Интер" Мертенс учун курашда ютишга умид қилмоқда  0 11:16Испаниялик футболчи коронавирусга қарши курашиш учун футболчилик фаолиятини тўхтатди  1 11:13Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 11:00Бир ўйин тарихи. 2001 йилги “Мердека” кубоги, Ҳамидуллаевнинг олтин голи, Сейткамоловнинг порлаши  6 10:47"Реал" Хамес Родригес бўйича якуний қарорни қабул қилди  1 10:41"Фанат Суперлига". Учинчи турдан кейинги мусобақа жадвали ва 4-тур анонси  4 10:40Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 173 нафарга етди  2 10:30"Уйда Қол" танлови старт олди!   2 10:20Фердинанд Саульнинг МЮга ўтиши ҳақида: "Топ-ўйинчи, буни бир неча йиллардан буён айтиб келаман"  1 09:49“Ливерпуль” Стерлингни ортга қайтариши мумкин   8 09:45Olamsport: Хабиб "Ҳумо"да, "Bellator"даги "йил жанги" бекор қилинди ва бошқа хабарлар  0 09:43Индзаги: “Анчелотти — ўзига хос мураббий”   0 09:37Кейн учун курашадиган клублар маълум бўлди   0 09:33МЮ “Ювентус” футболчисига бўлган қизиқишини тиклади   3

Суперлига. "Пахтакор" "Навбаҳор" устидан иродали ғалабага эришди, Сергеевдан дубль Янгиликлар

Суперлига. "Пахтакор" "Навбаҳор" устидан иродали ғалабага эришди, Сергеевдан дубль

2020 йилги Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.


Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

1.ЎЙИН БОШЛАНДИ! 

Дастлабки дақиқаларда жамоалар ҳужум ташкил қилиб, гол уришга интилишди. 

"Навбаҳор"ни қўллаш учун стадионга келган минглаб мухлислар ажойиб муҳитни юзага келтиришмоқда.

12-дақиқада Аббос Ғуломовни йиқитгани учун Ҳожиакбар Алижонов огоҳлантирилди. Бу 2020 йилги Суперлигада дастлабки сариқ карточка бўлиб тарихга кирди.

18-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Сайфиевнинг ҳаводан узатган тўпини Черан боши билан дарвозага аниқ йўллади, Ўткир Юсупов ажойиб сейв намойиш этди, қайтган тўпни Сергеев яна дарвозага тепди, бу сафар ҳам Юсупов ўз ўрнида! 

21-дақиқада Исоқжонов огоҳлантирилди.

"Навбаҳор"нинг қарши ҳужумлари хавфли кўриниш олмоқда, аммо голга тортадиган вазият содир бўлганича йўқ.

ГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! 26-дақиқада Иван Соловьёв гол урди - 0:1.  Бу вазиятда Аббос Ғуломовнинг ажойиб пасини алоҳида таъкидлаш лозим.

33. Азиз Турғунбоевнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 

Иван Соловьёвнинг урган голини сайтимизнинг телеграмдаги расмий каналида томоша қилиш мумкин.

45. "Навбаҳор" жарима майдонига узатилган тўпни Юсупов эгаллаб олди. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! 45+3-дақиқада Исломбек Исоқжонов иккинчи марта сариқ карточка олди ва майдонни тарк этди. 


Иккинчи тайм бошланди.

ГОООООООООООООООООООООООООЛ! 51-дақиқада Чераннинг узатган тўпини Игорь Сергеев дарвозага йўллади - 1:1. 

"Навбаҳор" 10 киши бўлиб қолгач, бироз шашти тушиб қолгандек. "Пахтакор" эса сондаги устунликдан фойдаланмоқда. 

Стадионга келган "Навбаҳор" мухлислари ҳакам шаънига "яхшигина саломлар" йўллашмоқда. 

68. "Пахтакор"да ўзгариш, Собирхўжаев ўрнига Эрен Дердийок тушди. Швейцариялик футболчининг Суперлигадаги дебюти.

70. "Навбаҳор" жарима тўпига эга бўлди, Турғунбоевнинг зарбаси ўта ноаниқ кетди. 

ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! 78. Егор Кримец иккинчи марта сариқ карточка олиб майдонни тарк этди. 

83. "Пахтакор"да яна ўзгариш, Достонбек Ҳамдамов ўрнига Асадбек Собиржонов тушди

85. Анзур Исмоиловдан ажойиб аниқ зарба, Ўткир Юсуповдан ундан ҳам ажойиб сейв! 

ГООООООООООООООООООЛ! 89. Игорь Сергеев дублини расмийлаштирди - 2:1.  

Учрашувда "Пахтакор" "Навбаҳор"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.



"Пахтакор" – "Навбаҳор" 2:1 (0:1)
27 февраль 2020 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Рустам Лутфуллин
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов

Голлар: Иван Соловьёв 26, - 0:1 (Аббос Ғуломов). Игорь Сергеев 51, - 1:1 (Драган Черан). Игорь Сергеев 89, - 2:1 (Анзур Исмоилов).

"Пахтакор": 25.Элдор Суюнов, 3.Хожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 15.Егор Кримец, 34.Фаррух Сайфиев, 27.Сардор Собирхўжаев (77.Эрен Дердийок, 68), 20.Одилжон Ҳамробеков, 17.Достонбек Ҳамдамов (8.Асадбек Собиржонов, 83), 10.Драган Черан, 9.Жалолиддин Машарипов, 11.Игорь Сергеев (23.Шерзод Аъзамов, 90+1).
Захира: 35.Санжар Қувватов, 6.Алишер Салимов, 14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 21.Аброр Исмоилов, 29.Владимир Козак, 92.Умар Эшмуродов.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 7.Азим Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Азизбек Турғунбоев, 11.Исломбек Исоқжонов, 15.Обид Жўрабоев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов, 28.Хуршидбек Мухторов, 70.Аббос Ғуломов.
Захира: 23. Дилшод Ҳамроев, 5. Ғиёсжон Комилов, 8. Жавлон Иброҳимов, 17. Абдулхай Исмоилов, 18. Сардор Теляков, 33. Тоҳир Шамсиддинов, 94. Анвар Ҳожимирзаев, 95. Забиҳилло Ўринбоев.

Огоҳлантиришлар: Ҳожиакбар Алижонов 12, Исломбек Исоқжонов 21, Иван Соловьёв 29, Егор Кримец 33, Сардор Собирхўжаев 41, Эрен Дердийок 72, Хуршидбек Мухторов 82, Ўткир Юсупов 89, Фаррух Сайфиев 90+4.

Четлатиш: Исломбек Исоқжонов 45+3 (2СК), Егор Кримец 78 (2СК).


Пахтакор

Игорь Сергеев - 51', Игорь Сергеев - 89'

Суперлига. 1-тур

27/02/2020, 16:00

1
:
2
Тугади

Навбаҳор

Иван Соловьёв - 26'

Бош ҳакам: Илгиз Танташев

45'
90'
12'  Хожиакбар Алижонов
33'  Егор Кримец
41'  Сардор Собирхўжаев
51'  Игорь Сергеев
51'  Драган Черан
68'  Сардор Собирхўжаев (Эрен Дердийок)
72'  Эрен Дердийок
78'  Егор Кримец
83'  Достонбек Ҳамдамов (Асадбек Собиржонов)
89'  Игорь Сергеев
89'  Анзур Исмоилов
90'  Игорь Сергеев (Шерзод Аъзамов)
90'  Фаррух Сайфиев
21'  Исломбек Исоқжонов
26'  Иван Соловьёв
26'  Аббос Ғуломов
45'  Исломбек Исоқжонов
82'  Хуршидбек Мухторов




Рейтинг: +54   

Фикрлар

+101   
27 фев 16:50:53
sirojiddin.
Isoqjonovdan oldin sardor sobirxojayev qizil olish kerak edi
+74   
27 фев 16:54:37
Neftchi Fergana uzb
Навбахорни галабасини хохлаганлар плюс босвориларчи!!!
+72   
27 фев 16:50:06
ODIL AXMEDOV
Хакам болмаса бир тийинсан сохтакор алижоновга кани кизил
+67   
27 фев 16:50:05
FanatBarsa
Hakam boshladi...))))
+63   
27 фев 16:53:10
Beckkhan_07
Хакамлар катта сахнага чикишди
+63   
27 фев 16:28:16
ASA.Futboll
"Халк"ум жамоаси Наманганга бориб уйнаяптими деб уйлайди киши, ГОЛЛдан кейинги холатни куриб...
+61   
27 фев 16:52:13
Mahmudov Kalimulloxon
Битта гол ва қизил. Нега бизда шунақа. Пахтакор ҳақиқатдан ўта кучли. Тан олайлик. Чемпионлик Пахтага берилмаса қандайдир қиёмат содир қилишади. Олға халқ жамоаси НАВБАҲОР
+58   
27 фев 16:33:51
Реал Насаф я всегда с вами
Rosti gol urilgan vaziyatda Navbahor muxlislarini ko'rib tasvirlab berolmaydigan darajada Maza qildim
+54   
27 фев 16:42:23
Luca Brazi
80 чи минутладан кейин счет узгармаса, томошани зурини курамиза хурматли судьяладан. Футбол тарихида 1 чи марта уйинга 15 дакика кушиб берилади. Ковун лигада хамма нарсани иложи бор.
+51   
27 фев 16:51:43
Boburjon Nam city
Mana endi teng boldi 10-12 boldi sudya onangni eshak ...
+49   
27 фев 16:51:34
ALI AZIZOV 1981
YANADA KUPROGINI KUTING .....TAMOSHA BOSHLANDI!!!!!!
+49   
27 фев 16:50:12
ASA.Futboll
Ва нихоят хакам узига келди кизилларга "кизил"... Алижонов эса афсусски Пахтани уйинчиси эди...
+49   
27 фев 16:38:15
Dilshodbek0303
Namanganlik muhlislarga prosta RESPECT!!! Namanganda bo'lganda stadion anniq to'ylar edi...
+48   
27 фев 16:55:20
Ravshanbek Ashurmatov
Agar Isoqjonovni "qizil" i haqqoniy bo'lsa, Pahtakor hozir 9 kishi qolishi kerak edi
+48   
27 фев 16:53:14
Arsenal07
Судия кук экан уйинди бузди пахтакорда хам булуди бундай холат бермади Алижонивга
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг