

Унда 2023 йилда Про лиганинг учинчи ўрин соҳиби "Қўқон-1912" жамоаси Суперлиганинг 12-жамоаси "Қизилқум"га қарши майдонга тушади. Учрашув соат 14:00да Қўқондаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтади. Учрашув ғолиби келаси мавсум Суперлига йўлланмасини қўлга киритса, мағлуб жамоа Про лигада иштирок этади.
Суперлига ўтиш ўйини
"Марказий" стадион — Қўқон
05.12.2023, 14:00
"Қўқон-1912" - "Қизилқум"
Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов
Ёрдамчи ҳакам: Александр Сидоров, Аваз Абдуллаев
Захира ҳаками: Фаррух Янсупов
VAR: Рустам Лутфуллин
AVAR: Бахтиёрхўжа Шавкатов
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Бекзод Арипов



