UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05"Ливерпуль" ўзига хос рекорд қайд этди  0 14:37Суперлига. 22-тур учрашувлари расмийлари маълум  1 13:46Рой Кин бир неча кундан кейин мураббийликка қайтиши мумкин  3 13:20МЛС ҳам "куз-баҳор" тизимига ўтмоқчи  5 12:47Флик: "Биз фантастик жамоани мағлуб этдик"   10 12:21Месси — "Интер Майами" тарихидаги энг яхши тўпурар  11 11:55"Манчестер Сити" Чемпионлар Лигасида янги рекорд ўрнатди  4 11:32Ямал: "Ким кучлироқ бўлса, ўша жамоа ғалаба қозонсин!"  13 10:59Куртуа қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  24 10:30Sofascore. Кечаги учрашув учун "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  7 09:57EЧЛ ҳафта футболчисига номзод футболчилар маълум  35 09:23ЖЧ-2026 саралаш. Терма жамоамизнинг ноябрь ойидаги ўйинларининг бошланиш вақтлари маълум  7 08:50Кечаги мағлубиятдан сўнг Рўзиқул Бердиев нималар деди?  22 08:17ЕЧЛ. Инглизларнинг учта жамоаси турнир жадвалида етакчилик қилишмоқда  5 07:40Про лига. Бугун 24-тур якунланади  4

Суперлига. ОКМК сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. ОКМК сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Суперлига 15-туридан ўрин олган баҳс якунланди.

Суперлига

15-тур

ОКМК

Клейди Даци - 18', Михаэль Клепач - 90'

Суперлига. 15-тур

12/08/2024, 19:00

1
:
2
Тугади

Навбаҳор

Филип Иванович - 74'

45'
90'
18'  Клейди Даци
71'  Миржамол Қосимов (Азиз Холмуродов)
71'  Рубен Санчез (Нодир Абдураззоқов)
73'  Акром Комилов
78'  Дилшод Аҳмадалиев
85'  Клейди Даци (Али Абдураҳмонов)
85'  Арихиро Сентоку (Михаэль Клепач)
90'  Хуршид Ғиёсов (Иракли Рухадзе)
90'  Михаэль Клепач
90'  Дилшод Аҳмадалиев
24'  Гиорги Никабадзе
53'  Сияваш Ҳақназарий (Комилжон Тожиддинов)
53'  Азим Аҳмедов (Русланбек Жиянов)
74'  Филип Иванович
87'  Аброр Исмоилов (Асадбек Жўрабоев)
88'  Жамшид Болтабоев

ОКМК – "Навбаҳор" 2:1  

12 август. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 19:00

Голлар: Клейди Даци 18', Михаил Клепач (Дилшодбек Аҳмадалиев) 90+8' – Филип Иванович 74'

Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов, Хушнуд Суюнбоев

VAR: Фирдавс Норсафаров

AVAR: Шоҳруҳ Аъзамов

Назоратчи: Владислав Цейтлин

Комиссар: Диёр Хотамқулов

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Акрамжон Комилов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (18.Азиз Холмуродов, 71), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 9.Рубен Санчес (77.Нодирбек Абдураззоқов, 71), 10.Хуршид Ғиёсов (99.Иракли Рухадзе, 90), 11.Клейди Даци (27.Али Абдураҳмонов 85), 28.Арихиро Сентоку (19.Михаил Клепач, 85), 30.Аброр Саримсоқов.

Захира: 1.Валижон Раҳимов, 14.Азизбек Баҳрамов, 21.Саидафзалхон Ахроров, 22.Шоҳруҳ Гадоев.

"Навбаҳор": 35.Санжар Қувватов, 7.Азим Аҳмедов (17.Руслан Жиянов, 53), 8.Сияваш Ҳақназари (55.Комил Тожиддинов, 53), 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров, 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 21.Гиорги Никабадзе, 23.Йован Жокич, 77.Аброр Исмоилов (88.Асад Жўрабоев, 88).

Захира: 18.Элдор Суюнов, 4.Аброр Каримов, 24.Достон Абдулхаев, 27.Жаҳонгир Турсунов, 99.Элбекжон Йўлчиев.

Огоҳлантириш: Гиорги Никабадзе (24), Акрамжон Комилов (73), Дилшодбек Аҳмадалиев (78), Жамшид Болтабоев (88).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+8. ГОЛ! Дилшодбек Аҳмадалиевнинг пасидан кейин Михаил Клепач ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди! 

90+5. Ууух! Руслан Жияновнинг айланма зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшилди. 

90. ОКМКда алмаштириш: Ғиёсов ўрнига Рухадзе тиширилди.

88. Болтабоев қўполлик учун сариқ карточка олди. 

87. "Навбаҳор"да ўзгариш: Исмоилов ўрнига Жўрабоев баҳсга қўшилди.  

85. ОКМКда 2 та ўзгариш: Даци ўрнига Абдураҳмонов, Сентоку ўрнига Клепач тушди.

84. Ууууух! Клейди Даци қулай имкониятни кўкка совурди, унинг зарбасидан сўнг тўп дарвозага киришига озгина аниқлик етишмади. 

82. Икки жамоа томонидан майда фоллар кўпайиб кетди, аммо ўйин темпи юқори.  

78. Дилшод Аҳмадалиев ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

76. Вазиятни VAR ўрганди ва тўп дарвоза ичкарисига киргани учун голни ҳисобга олди.  

74. ГОЛ! Жамшид Искандеровнинг узатмасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди, сўнгра талатўп ичида турган Филип Иванович дарвозани ишғол қилди – 1:1!

73. Акрамжон Комилов қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка олди. 

71. ОКМКда 2 та алмаштириш: Қосимов ўрнига Холмуродов, Санчес ўрнига Абдураззоқов баҳсни давом эттиради. 

70. Акрам Комиловнинг қанотдан амалга оширган рейди охирига етмай қолди, "аут". 

68. Болтабоевнинг қанотдан оширган тўпини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди. 

66. Жамшид Болтабоев тўпни эгаллашга бўлган уриниш чоғида Хуршид Ғиёсовни йиқитди. 

63. Зарба! Аброр Исмоиловнинг узоқдан берган зарбасини Илёсов эгаллаб олди. 

59. Илёсов ҳаводаги курашда Никабадзе билан туртилди, ҳакам фоль қайд этди. 

56. Зарбаааа! Искандеровнинг зарбасидан кейин Илёсов тўпни қайтарди, қайтган тўпни Тожиддинов даровозага йўналтира олмади, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Даҳшат! 

53. "Навбаҳор"да 2 та ўзгариш: Аҳмедов ўрнига Жиянов, Ҳақназари ўрнига Тожиддинов туширилди. 

52. Никабадзенинг олис масофадан йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди. 

50. Ивановичнинг узатмасидан кейин ҳеч ким тўпга етиб бора олмади. 

48. Клейди Даци Аҳмедовни ортда қолдирди, аммо Филип Ивановичга дуч келиб, дуэлда енгилди.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

44. ОКМК чап қанотдан олдинга ўтишга уринди, кейинроқ ҳужум ўнг қанотга кўчди. Аҳмадалиевнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин "Навбаҳор" ҳимоячилари тўпни узоқлаштиришди. 

40. Сияваш Ҳақназарига тиббий ёрдам кўрсатилади, у жарима майдончаси ичида Сардор Раҳмонов билан тўқнашиб кетганди. 

36. Жавоҳир Илёсов узатиб берган тўп Санчесга қадар етиб келди, аммо унга нисбатан қоида бузилди. 

30. Ууух! Сияваш Ҳақназарининг хавфли зарбасига аниқлик етишмади, у собиқ жамоадошларини оғир авҳолга солиб қўйишига бир бахя қолди.

27. Ҳакам VAR мониторига борди ва эҳтимолий қизил карточкани текшириб кўрди. Давом этамиз. 

24. Илёсовга нисбатан қўполлик ишлатган Никабадзе огоҳлантирилди. 

23. Жавоҳир Илёсовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

18. ГОЛ! Азим Аҳмедовнинг қўпол хатосидан сўнг тўп олмалиқликлар ҳужумчиси Клейди Дацига келиб тушди ва у бемалол дарвоза томон зарба бериб, ҳисобни очди – 1:0!

17. Аброр Исмоиловдан Искандеров томон пас, аммо наманганликлар хавбеки тўпни ўзига бўйсундиришда муаммога дуч келди, олмалиқликлар томонидан хавфнинг олди олинди.  

13. Одилжон Ҳамробеков Никабадзени бирга-бир ҳолатга чиқариб юбормоқчи бўлди, бироқ ҳимоячилар бунга йўл қўйишмади. 

11. Миржамол Қосимов майдон марказидан олдинга интилаётган Сияваш Ҳақназарига нисбатан қоида бузди. 

8. Уууух! Жамшид Искандеровнинг қулай позициядан йўллаган хавфли зарбасидан кейин тўп ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди. Қандай вазият! "Навбаҳор"дан қойилмақом ҳужум!  

5. Аброр Исмоилов ҳимоячиларни устамонлик билан алдаб ўтиб, хавфли вазият содир қилди ва жамоаси фойдасига бурчак зарбаси ишлади. 

3. Ҳар икки жамоа дарҳол ҳужум ташкил этди ва ўйин анча-мунча фаол кечишига шама қилишмоқда.  

1. Учрашув бошланди! 

Рейтинг: +16   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика