

"Аждарлар" Қашқадарёнинг йирик ишлаб чиқарувчи корхона "SSmart" билан келишувга эришган.
Маълумот учун, "SSmart" ақлли телевизорлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Эндиликда Суперлиганинг титул ҳомийси йўқ жамоалар сони тўртта қолди. Улар - "Бунёдкор", "Хоразм", "Машъал" ва "Қўқон-1912" жамоалари.
Қизиғи, "Қўқон-1912" жамоасида ўтган мавсумда ҳам титул ҳомийси йўқ эди. Ўтган мавсумда "Машъал"нинг титул ҳомийси "Ўзбекистон Миллий банки" эди. "Бунёдкор"да "Ўзбекнефтгаз" титул ҳомийси бўлган бўлса, "Хоразм" жамоасининг либосларида "Uztelekom" логоси туширилганди.




