UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32"Бунёдкор" футболчиси 7 йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этди  0 07:00АПЛ. "Арсенал" иккита автогол туфайли ўз уйида "Вулверхэмптон"ни мағлуб этди  6 06:55Лига 1. "Мец" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 00:55Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди  54 23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  12 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  5 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  9 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1

Суперлига. "Локомотив" 10 киши бўлиб Бекободда дуранг ўйнади Янгиликлар

Суперлига. "Локомотив" 10 киши бўлиб Бекободда дуранг ўйнади

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Металлург" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.


Ўйиннинг 3-дақиқасида Музаффар Музаффаровнинг кучли зарбаси хавфли чиқди. 17-дақиқада Исломбек Исоқжоновнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

31-дақиқада Ҳусниддин Ғофуров четлатилди. 

42-дақиқада Исоқжоновнинг жаримадан йўллаган зарбасини Илёсов қайтарди. 44-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқовнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

Биринчи таймда ҳисоб очилмади.

Иккинчи тайм бошида футболда камдан-кам учрайдиган ҳолат юз берди, бош ҳакам Азиз Асимовнинг ўрнини Фарруҳ Янсупов эгаллади. Асимов жароҳат олгани айтилди. 

56-дақиқада Зоҳид Абдуллаевнинг зарбасини Илёсов қайтаришга эришди. 65-дақиқада Даврон Ҳошимовнинг кучли зарбасини Лобанов бартараф этди. 

69-дақиқада Арсланмурат Амановнинг йўллаган зарбаси голга айланмади, Лобанов ўз ўрнида.

83-дақиқада Аманов бурчак тўпини амалга оширди, Анзур Исмоиловнинг зарбаси жуда хавфли чиқди. 

85-дақиқада Нуруллоевнинг жаримадан узатган тўпини Пардаев дарвозага йўллади, аммо қанот ҳакамлари ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этиб голни инобатга олишмади.

88-дақиқада Ислом Исоқжоновнинг зарбаси жудаям хавфли бўлди. Тўп шундоққина дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Кейинги дақиқада Баҳром Абдураҳимовнинг зарбасини Илёсов ушлаб олди.

Ўйинда ҳисоб очилмади. 




МЕТАЛЛУРГ — ЛОКОМОТИВ 0:0
12 май 2019 йил. Бекобод. "Металлург" стадиони. 6532 томошабин
Ҳакамлар:
Азиз Асимов, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Сидоров, Фарруҳ Янсупов.
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Саид Шоҳрух.

“Металлург”: 12. Александр Лобанов, 5. Аббосжон Отахонов, 10. Исломбек Исоқжонов, 11. Баҳром Абдураҳимов, 15. Зоҳид Абдуллаев, 17. Музаффаржон Музаффаров (6. Иброҳим Йўлдошев, 46), 18. Шавкатжон Муллажонов, 21. Камолиддин Тожиев, 28. Станислав Андреев (85. Баҳодир Пардаев, 61), 55.Акбаржон Исматуллаев (с), 70. Сергей Тумасян (7. Суҳроб Нуруллоев, 57).
Захира: 1. Зафар Сафаев, 19. Дониёр Усмонов, 20. Худойшукур Сатторов, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 33. Одилбек Абдумажидов, 77. Муҳаммад Исаев, .

“Локомотив”: 35. Жавоҳир Илёсов, 5. Анзур Исмоилов, 7. Азиз Ҳайдаров (77. Диёржон Туропов, 86), 8. Жамшид Искандаров (14. Азиз Амонов, 46), 11. Темурхўжа Абдухолиқов (9. Филипп Райевац, 67), 17. Ҳусниддин Ғофуров, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 23. Йован Жокич, 24. Даврон Ҳошимов, 33. Олег Зотеев, 71. Арсланмурат Аманов.
Захира: 12. Маъмур Икромов, 10. Сардор Мирзаев,19. Авазбек Ўлмасалиев, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 72. Бобур Эргашев, 88. Игорь Йелич.

Огоҳлантиришлар: Музаффар Музаффаров 34, Иброҳим Йўлдошев 50.

Четлатиш: Ҳусниддин Ғофуров 31.


Металлург

Суперлига. 8-тур

12/05/2019, 19:40

0
:
0
Тугади

Локомотив

45'
90'
34'  Музаффар Музаффаров
46'  Музаффар Музаффаров (Иброҳим Йўлдошев)
50'  Иброҳим Йўлдошев
57'  Сергей Тумасян (Сухроб Нуруллоев)
61'  Станислав Андреев (Баҳодир Пардаев)
31'  Ҳусниддин Ғофуров
46'  Жамшид Искандеров (Азизбек Амонов)
67'  Темурхўжа Абдухолиқов (Филип Райевац)
86'  Азизбек Ҳайдаров (Диёр Туропов)


Рейтинг: -38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика