UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  1 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  1 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  1 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  10 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0

Суперлига матбуот котибларига сертификатлар топширилди Янгиликлар

Суперлига матбуот котибларига сертификатлар топширилди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси иш режаси доирасида Суперлига клублари матбуот котиблари учун семинар ташкил қилинди.

Семинарда Профессионал Футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров, ПФЛ бош директори ўринбосари Мирсардор Алимов, ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти бошлиғи Маъмур Саидқосимов, аёллар футболи бўйича мутахассис Алишер Файзиев, футзал ҳаками Шуҳрат Пўлатов ва бошқа масъуллар иштирок этишди.

Миллий олимпия қўмитаси анжуманлар залида ўтказилган мазкур семинарда соҳа мутахассислари  томонидан клуб матбуот котиблари фаолияти ва вазифалари, ОАВ билан ишлаш, ҳакамлик ва назоратчилик, аёллар футболи ва футзал бўйича янги қоидалар, янги таҳрирдаги Регламент билан таништириш, ОЧЛ баҳсларида ОАВ ходимлари билан ишлаш, маркетинг, ОАВ вакиллари учун ахлоқий нормалар, талаблар каби масалалар юзасидан тақдимотлар ўтказилди.

Шунингдек, матбуот котиблари ўзларини қизиқтирган саволлар, ўйлантираётган муаммолар бўйича саволлар беришди, соҳани янада ривожлантириш борасида таклифлар киритишди. Таклиф ва мулоҳазалар инобатга олинди.


Семинар якунида Суперлига матбуот котибларига махсус сертификатлар топширилди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика