Суперлига. Март ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум

Khoja
4 апр 2024
Биласиз, Профессионал футбол лигаси одатга кўра, ҳар ой Суперлиганинг энг яхши мураббий ва футболчиси, шунингдек, энг чиройли голни аниқлаб келади.

Суперлигада дастлабки 4 тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу учрашувлар давомида кўплаб футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишди.

Суперлига. Март ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзодлар

Виталий Левченко (Нефтчи) – 4 ўйин, 3 ғалаба, 1 мағлубият, тўплар фарқи 4:2

Александр Хомяков (Андижон) – 4 ўйин, 2 ғалаба, 2 дуранг, тўплар фарқи 9:4

Александр Стоймирович (Локомотив) – 4 ўйин, 2 ғалаба, 2 дуранг, тўплар фарқи 6:2

Жамшид Саидов (Қизилқум) – 4 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият, тўплар фарқи 6:4

Миржалол Қосимов (ОКМК) – 4 ўйин, 2 ғалаба, 2 дуранг, тўплар фарқи 5:2

Рўзиқул Бердиев (Насаф) – 4 ўйн, 2 ғалаба, 2 дуранг, тўплар фарқи 5:2

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнида мусобақаларни бевосита шарҳлаб бораётган, таҳлил қилаётган, мутахассис сифатида кузатаётган ва албатта бирор клубда фаолият олиб бормаётган нейтрал шахслар иштирок этади.


KhojaМуаллиф
Манба: uzpfl