Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда

Iskandarov Abdulaziz
9 авг 2025
Суперлиганинг 17-тур учрашувларига оид қизиқарли маълумотларни беришда давом этамиз.

8 авг 2025, 20:00
Qizilqum — Buxoro
1 – 0
Тугади

Бу турда Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлган "Бухоро" 0:1 ҳисобида енгилди. Шу тариқа "Кўҳна шаҳар" жамоаси 7 йилдан буён рақибини сафарда таслим қила олаётгани йўқ. Улуғбек Бакаев шогирдлари охирги маротаба 2018 йил Навоийдан ортга ғалаба билан қайтган. 

Шунингдек, "Бухоро" Навоийда ўтган кетма-кет учинчи ўйинда "Қизилқум" дарвозасига йўл топа олмади. 

"Бухоро" кейинги учрашувда 13 август санасида "Хоразм" куч синашади, "Қизилқум" 12 август куни Олмалиққа ташриф буюради.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia