UZ

Сўнгги янгиликлар

21:19Виталий Левченко: "Нефтчи"нинг натижалари мухлисларни хурсанд қилмаяпти, афсуски"  1 21:15Родри ҳақиқатдан ҳам "Олтин тўп"ни оладими? France Football жавоб берди  1 21:05Миржалол Қосимов: "Нега бундай савол бераверасизлар? Агар Ботирали Эргашев айрим бир вазиятларда жамоасини қутқармаганида, ўйин натижаси бошқача бўлар эди"  3 20:26Суперлига. "Насаф" дарвозабони томонидан 101-дақиқада урилган гол Қарши клубига "Динамо" устидан ғалаба қозонишига ёрдам берди  147 19:53Футзал. Биринчи кунги ўйинларда қандай натижалар қайд этилди?   0 19:47Родри "Олтин тўп"ни олишини билган "Реал" вакиллари Парижга боришмади  39 18:22ОКМК - "Нефтчи" учрашувидан highlights   0 18:00"Насаф" 1 ноябрь куни чемпионликни расмийлаштириши мумкин  7 17:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Нефтчи"га ютқазди ва "Насаф"ни чемпионликка яқинлаштирди  22 17:18Футзал. "Локомотив" - "Насаф" учрашувида олтита гол урилди  0 17:11Суперлига. "Динамо" - "Насаф". Асосий таркиблар маълум  7 16:58Breaking. Эрик Тен Хаг истеъфога чиқарилди  49 16:52Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал"дан устун келди  0 16:25Перес Луниннинг хатосини кечирмади. «Қироллик клуби» Франциядан дарвозабон топиб қўйди  7 16:19Бугун Парижда "Олтин тўп" ва қанча бошқа совринлар топширилади  10

Суперлига. "Бунёдкор" янги мураббий қўл остида "Навбаҳор"дан очко тортиб олди, икки нафар футболчи дубль қайд этди Янгиликлар

Суперлига. "Бунёдкор" янги мураббий қўл остида "Навбаҳор"дан очко тортиб олди, икки нафар футболчи дубль қайд этди

Ўзбекистон Суперлигаси 3-тур доирасидаги "Бунёдкор" — "Навбаҳор" ўйини якунланди.

"Бунёдкор" — "Навбаҳор" 2:2

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев.

Қанот ҳакамлари: Авазбек Абдуллаев, Зиёдулло Абдураҳмонов.

Захирадаги ҳакам: Тўрабек Суюнов

VAR: Акобирхўжа Шукуруллаев.

AVAR: Шахнур Йўлдошев.

Назоратчи: Марат Исмаилов.

Комиссар: Жамшид Имамов.

Гол: 0:1 — 60, Тома Табатадзе., 1:1 — 67, Миржаҳон Мираҳмадов, 1:2 — 73, Тома Табатадзе, 2:2 — 90+6, Миржаҳон Мираҳмадов.

"Бунёдкор: 71. Сарвар Каримов, 3. Махмуджон Маҳамаджонов, 7. Суҳроб Иззатов, 10. Расул Йўлдошев (8. Фране Чиряк, 55), 11. Темурхўжа Абдухолиқов (9. Умидбек Султонов, 59), 17. Оллаберган Каримов (47. Рустамхон Азимов, 88), 19. Билол Туплиев (92. Тони Йович, 88), 45. Фарҳод Ўткуров (14. Миржаҳон Мираҳмадов, 59), 57. Амир Тўрақулов, 66. Азизбек Тўлқунбеков, 77. Музаффар Олимжонов.

Захира: 1. Марин Любич, 4. Нажмиддин Нормуродов, 5. Момчило Рашо, 6. Самир Зелкович.

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 6. Иброҳим Йўлдошев, 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров, 11. Асадбек Собижонов (17. Русланбек Жиянов, 46), 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 22. Тома Табатадзе (71. Наврўзбек Иминжонов, 89), 23. Йован Жокич, 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Аброрбек Исмоилов.

Захира: 12. Александр Лобанов, 7. Азимжон Аҳмедов, 8. Сияваш Ҳақназари, 21. Гиорги Никабадзе, 24. Достонбек Абдулҳаев, 27. Озодбек Ўктамов, 33. Шодиёр Шодибоев.

Огоҳлантиришлар: Аброрбек Исмоилов (32), Фарҳод Ўткуров (55), Музаффар Олимжонов (77), Самвел Бабаян (86), Ўткир Юсупов (90+3)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+6. ГОЛ! "Бунёдкор" ҳисобни тенглаштирди! Чирякнинг зарбаси Мираҳмадовга тегиб, рекошет ҳосил қилди ва рақиб дарвозасидан жой олди.

90+3. Ўткир Юсупов вақт чўзгани учун огоҳлантирилди.

90. Иккинчи бўлимга 9 дақиқа қўшиб берилди.

87. Табатадзе жароҳат олган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

86. Бабаяннинг кучли овоздаги эътирози ҳакамнинг сариқ карточкасини юқорига кўтаргунга қадар давом этди.

85. Мираҳмадовнинг зарбасига Ҳожибой Тожибоевнинг футбол дарвозаси тўғрисида айтган жумласи мос келади.

82. Табатадзенинг оёғига футболга бўлган муҳаббатини акс эттириши учун "calcio amore" ёзуви туширилган экан.

77. "Навбаҳор"да қулай стандарт вазият юзга келди. Кўрамиз, Искандеров тўпни дарвоза тўри томон йўллармикан ёки дарвоза ортидаги клуб мухлисларига совға қилармикан.

73. ГОЛ! Тома-тома кўл бўлур, Тома тепгани гол бўлур! Табатадзе 11 метрли нуқтада адашмади!

72. "Бунёдкор" дарвозаси томон пенальти белгиланди!

67. ГОЛ! Мираҳмадов ҳисобни тенглаштирди! "Бунёдкор" шу ерда экан-ку, биз уларни икки турдан бери қидириб юргандик!

64. Меҳмонларда хавфли вазият юзага келди. Тўрақуловнинг зарбасига аниқлик етишмади.

60. ГОЛ! Сайфиевнинг узатмасидан сўнг Табатадзенинг моҳирона зарбаси "Оғиз очар"дан кейин кўпчиликнинг оғзини очириб қўйди.


59. "Бунёдкор"да икки ўзгариш рўй берди. 

55. Огоҳлантириш! Ўткуров тўп учун Макгрегор билан кураш олиб бораяпман деб тасаввур қилиб юборди, шекилли.

54. Чиряк захирадан майдонга тушиш арафасида, у бугун бошланғич 11 таликдан ташқарида қолган ўйинчи саналади.

51. ЗАРБА! Маҳамаджонов болалигида "Суюнчи" фильмини кўп томоша қилганга ўхшайди. Деразаларнинг нархини кимдир эслатиб қўйсин унга.

49. Ухх... "Бунёдкор" футболчисининг Ҳамробековга ташланишидан сўнг ҳатто майса ҳам жароҳат олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Навбаҳор"да Жиянов майдонга туширилди. Собиржонов захирага олинди.

Биринчи бўлим якунланди. "Бунёдкор" дастлабки таймда шундай ўйин намойиш этди.


45+1. Эртакларда қаҳрамоннинг қаршисидан учта йўл чиқарди. Бири – борса келмас, иккинчиси борса – хатар, учинчиси – борса келар. Табатадзе тепган тўп биринчи йўлни танлади.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

42. "Навбаҳор" дарвоза томон зарба бергунга қадар 42 дақиқа вақт ўтди. Собиржонов тепган тўп мўлжалдан анча нарига кетди, эҳтимол, Ғафур Ғулом истироҳат боғидаги кўлдан топилиб қолар.

38. Ивановичдан узатма... менимча, у бутсасининг ўнг оёғи билан чапини алиштириб кийиб олган.

32. Исмоилов рақиб оёғини янчиб ташлашига бир баҳя қолди. Унинг бу ҳаракати фақат тегирмонхонада наф беради.

29. Сречко Катанец учрашувни стадиондан кузатиб боради ва барибир терма жамоага ўзи билган ўйинчиларни чақиради.

26. Ҳакам ўйинни давом эттиришни маъқул деб топди. Табиий ҳолат деб баҳоланган.

25. Искандеровнинг жарима зарбасидан сўнг тўп "Бунёдкор" жарима майдонида Абдухолиқовнинг қўлига тегди. 

21. Собиржонов қоидабузарликни шунчалик аниқлик билан амалга оширдики, ҳатто ҳакам ҳам бунга беэтибор қарай олмади.

19. "Бунёдкор" футболчилар чўғдаги картошкани бир-бирига ирғитаётгандек тўпни тез-тез шерикларига оширмоқда.

14. "Бунёдкор" яна бир маротаба "Навбаҳор"ни ваҳимага солиб юборди. Сўнгги лаҳзада меҳмонлар ҳимоячиси вазиятни бартараф этди.

10. "Бунёдкор" тезкор қарши ҳужумга ўтди. Чап қанотдан тезкор юриш натижасида тўп дарвоза тўрига эмас, Ўткир Юсуповнинг бағрига келиб тушди.

7. Офсайд 14 январга ўхшайди: сени байраминг-у, лекин ишга боришинг керак. Аброрбек Исмоилов ҳозир шундай қулай вазият содир этганига қарамай, шунча уриниши инобатга олинмади.

6. "Бунёдкор" тезкор ҳужум ташкил қилди, бироқ якуний узатмада аниқлик етишмади.

2. Ўткир исмига мос бурчакни нишонга олганди, бироқ унинг зарбаси ўйлаганидек чиқмади.

Бугун "Бунёдкор" тўқ бинафшаранг, "Навбаҳор" эса оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

1. Учрашув бошланди! Мазкур тур аввалида икки ўйинда ўз дарвозасидан 8 та тўп олиб чиққан "Бунёдкор"да мураббийлар ўзгарди. Шундай экан, жамоа дарвоза ортида ўтирган мухлислар беллашувни унчалик чўчимасдан томоша қилса бўлади, деб ўйлайман.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика