Суперлига. Бугун 11-тур доирасида қолдирилган навбатдаги ўйин бўлиб ўтади

Eldor Akmurzayev
7 авг 2022
Кеча, 6 август куни Ўзбекистон Суперлигаси 11-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Пахтакор” учрашуви бўлиб ўтди ва унда жанговар дуранг (2:2) қайд этилди.

Бугун, 7 август санасига эса тур доирасида қолдирилган яна бир баҳс “Динамо” – “Насаф” учрашуви белгиланган. Баҳс 19:00 да старт олади. Самарқанддаги ўйинни Темурбек Тўхтасинов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

7 август, якшанба

19:00, “Динамо” – “Насаф”


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia