UZ

Сўнгги янгиликлар

17:35Эрик тен Хаг: "Танаффусда уч ўзгариш қилдим, бироқ бутун жамоани ўзгартиришни истагандим"  1 17:10Владимир Бубанья: "Умид қиламанки, кубокда ҳам "Турон"дан устун келамиз"  8 17:08АПЛ. "Ноттингем Форест" - "Вест Хэм". Асосий таркиблар маълум!  0 16:56"Барселона" Хави мураббийлигида сўнгги 20 йилликдаги энг ёмон натижасини қайд этмоқда  4 16:36Сарри Моуриньюга жавоб қайтарди  0 16:16Хави: "Барселона" яна кучайиши керак"  6 15:49"France Football" Роналдунинг "Олтин тўп" номинацияга киритилганига изох берди  6 15:33Реднапп: "Бу бўйи билан Мартинес АПЛда рақобатбардош бўла олмайди"  5 15:20“Нефтчи" - "Пахтакор". “Ўзбекча класико"нинг ўйин атрофидаги воқеликлари  18 15:15Мбаппе: "Мессининг ўрнида бўлганимда сигарет билан "Олтин тўп"ни олгани чиқардим"  7 14:55Хави: "Барселона"нинг мақсади - совринлар"  5 14:30"Ноттингем Форест" янги мавсум учун 13 ва 14-футболчилари билан шартнома имзолади  1 14:14Гвардиола Холанднинг ўйинига қандай баҳо берди?  4 13:50Икарди А Серия клубига розилик бермади  0 13:28"Брентфорд" 1-таймда "Манчестер Юнайтед"га 4та гол урган учинчи жамоага айланди  6

Суперлига. "Металлург" Темировнинг Қосимов услубида урган голи эвазига бир киши кам бўлиб қолган АГМКни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Металлург" Темировнинг Қосимов услубида урган голи эвазига бир киши кам бўлиб қолган АГМКни мағлуб этди

Суперлига 14-туридан ўрин олган Тошкент вилояти дербиси якунланди.

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Равшан Абдувоҳидов

VAR ҳаками: Азиз Асимов

Назоратчи: Александр Попов

АГМК – "Металлург" 0:1

Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 19.00

Гол: Темиров, 33 (0:1)

АГМК: 35.Валижон Раҳимов, 2.Акрамжон Комилов, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Абдулла Абдуллаев, 10.Хуршид Ғиёсов, 17.Санжар Турсунов (с), 22.Шоҳруҳ Гадоев, 27.Мартин Боакье, 63.Алишер Жалилов

Захира: 1.Ботирали Эргашев, 4.Миржамол Қосимов, 9.Дан Спатару, 13.Элдорбек Бегимов, 15.Гиорги Папава, 16.Артём Филипосян, 19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 88.Сиявуш Ҳақназарий, 99.Миржаҳон Мираҳмадов

"Металлург": 87.Акмал Ортиқов, 6.Худойшукур Сатторов, 7.Бобур Фарҳодов, 8.Беҳруз Шодмонов, 11.Дамир Темиров,16. Жасур Холтўраев, 18.Анваржон Ғофуров, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 27.Ихтиёр Тошпўлатов,  94.Фарҳод Бекмуратов (с), 97.Муҳаммадали Алиқулов

Захира: 12.Александр Лобанов, 99.Владимир Вагин, 4.Керим Палич, 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Бектемир Абдуманнонов, 14.Аброр Тошқўзиев, 30.Иброҳим Ибрагимов, 80.Фаррух Иброҳимов, 90.Жасур Ашуров

Огоҳлантиришлар: Жасур Холтўраев, Ихтиёр Тошпўлатов, Дамир Темиров

Четлатиш: Раҳмонов (40)


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди!

ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Аниқроғи, автогол! АГМК ҳисобни тенглаштирди! ВАР вазиятни кўриб чиқмоқда. Йўқ, ҳисобга олинмади, дарвозабонга нисбатан қўполлик ишлатилди, деб топилди.

90. Иккинчи бўлимга нақ 7 дақиқа қўшиб берилди.

88. АГМК футболчисининг бурчак узатмасидан сўнг "Металлург" футболчилари хурсанд бўлишди. 

81. ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! АГМК жарима майдонига оширилган тўпга "Металлург" ҳужумчиси етолмади, бироқ рақибини хафа қилишни истамаган олмалиқлик ҳимоячи унинг ўрнига ўзи тўпни дарвозасига тўғрилаб қўйди. Бироқ ҳакам ВАРга мурожаат қилиб, офсайд деб топди.

Ҳакамлар ҳақидаги машҳур тарона мезбон жамоа мухлислари томонидан куйланишни бошлади.

78. "Металлург"дан икки зарба: бирида Раҳимов ўз вазифасини адо этди, бирида ҳимоячи Раҳимов қилган ҳаракатни оёғи билан амалга оширди.

75. Ғиёсов рақиб жарима майдонида тўпни ўзига бўйсундира олмади, натижада яхши ҳужум кўкка совурилди.

71. АГМК ҳужумчиси шериги узатган тўпга етолмади. Начора, ҳаёт шунақа экан. Мақсадга эришиш учун кимнингдир оёғи, кимнингдир қўли калталик қилади.

67. ЗАРБААА! Хуршид Ғиёсовнинг айлантириб узатган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди! Олмалиқликлар футболчиси гол уришни жуда-жуда истаганди, аммо тўп унинг айтганини қилишни истамади.

64. ЗАРБА! Ҳозиргина майдонга тушган Спатару рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва зарба йўллади, Ортиқов қаҳрамонга айланди.

64. Комилов туҳфасини олиб, захирага ўриндиғи томон йўл олди, Дан Спатару майдонга тушди.

62. Комилов йўқ жойдан ўзига сариқ карточка сўраб олди, ҳакам эса буни ижобат қилди.

61. Ғиёсов рақиби билан тўқнаш келганига дод-вой қилмоқда, ваҳоланки, майдондаги копток ўйин бошланганидан бери қанча тепки еса ҳам, бирор марта инграмади.

Қайтар дунё: бироз аввал суратга тушган "Сурхон" бош мураббийи ҳам матнли трансляцимизда ўзини кўряпти. Сиз-чи, сиз ҳам бизни кузатяпсизми?)


57. Абдуллаевнинг жаримадан йўллаган зарбасини "Металлург" посбони нигоҳи билан бартараф этди.

54. "Металлург" футболчиси рақибидан, тўп эса "Металлург" футболчисидан қочиб кетди.

50. Боакье мураббийнинг кўпроқ зарба бер деган гапини икки қилмаяпти: у томон яқинлашаётган нарса тўпми, рақиб оёғими, аҳамияти йўқ, муҳими, вазифа бажариляпти. Бу сафар рақиб оёғини пойлаган ҳужумчи ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Бугунги учрашувни "Сурхон" бош мураббийи ҳам кузатиб бормоқда.

АГМКда икки ўзгариш: Георги Папава Санжар Турсунов, Сиёваш Ҳақназари Алишер Жалилов ўрнига майдонга тушди.

"Металлург"да ўзгариш: Керим Палич Ихтиёр Тошпўлатов ўрнига майдонга тушди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Цитрамон ичишга арзирли дастлабки бўлим ниҳоясига етди.

45+1. "Металлург" футболчиси жарима зарбасини қандай ижро этиш борасида узоқ вақт хаёлларга чўмиб қолди. Натижада ҳакам сариқ карточкасида қандай тепиш кераклиги ёзилганини бекободлик футболчига кўрсатди.

45. Мезбонлар томонидан ижро этилган жарима зарбаси бартараф этилди.

43. Жанговар фильмни кўришни истаганлар учун ҳам футболчилар ҳозирлик кўришаётганга ўхшайди. Кўпчилик учун майдон торлик қилмоқда шекилли.

40. Ана сизга сюрприз-у, мана сизга сюрприз! Бироз аввал Темировни гол ургани учун оёқлари билан "табриклаган" Раҳмонов майдондан четлатилмоқда. Раҳмонов бутсасининг тишлари Темиров оёқларини "тишлаб олди".

37. Темиров гол ургани учун рақиб футболчиси томонидан "жазоланди". Футболчи майдонда оёғини ушлаб ётибди.

33. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Металлург" ҳисобни очди! Темиров бурчакдан дарвозага тўп киритди. Гол видеосини қидиришни бошлайверинг. Бекободликлар ўйинчиси рақиб жамоа устози Миржалол Қосимовнинг шундай голларини кўп томоша қилган кўринади.


32. Бекмуродов жарима зарбасидан рақиб дарвозасининг пастги бурчагини нишонга олганди, аммо Раҳимов бугун майдонга писта сотиш учун тушгани йўқ. Тажрибали посбон ўз ҳисобига сейв ёздириб қўйди.

29. Раҳмоновнинг рақиб ҳужумини бартараф этиш чоғида тепган тўпи узоқлашиш ўрнига осмонда сайр қилиб келди.

27. ЗАРБА! Аҳмадалиев-Гадоев комбинациясидан сўнг, АГМК ярим ҳимоячисининг зарбасини Ортиқов қайтарди.

23. Шоҳруҳ Гадоев бугун камида икки нафар "Металлург" футболчисини вазн ташлашга мажбур қиладиган кўринади.

20. Аҳмадалиев бугун қандай гол урсам экан деб ўйлаб турганида тўп унга оширилганини сезмай қолди, оқибатда мураббийининг қовоғи уйилишига сабабчи бўлди.

17. Гадоев яна рақиб ҳимоячиси билан Феррари ва GM ўртасидаги пойгасига ўхшаш югуриш беллашувини бажарди ҳамда бу вазиятда Феррари ролини ижро этди, аммо унинг пасини шериги тушунмади.

16. "Металлург" жарима майдонида футболчилар ўртасида авария содир бўлди. Бунинг оқибатида уч киши шикастланди.

14. Бекмуратовнинг олисдан йўллаган зарбаси Раҳимовнинг қучоғидан ўрин олди.

11. "Металлург" футболчиси осмонда парвоз қилаётган қушлардан бирини пойлади. Майдонга фақат тўпнинг ўзи тушганига қараганда, мўлжал нотўғри олинган.

8. ЗАРБА! Турсунов Гадоевни ажойиб пас билан олдинга бошлади, унинг зарбасидан сўнг Ортиқов Куртуанинг Чимпионлар лигаси финалидаги ҳаракатларидан бирини ижро этиб берди. Шоҳруҳ бу вазиятда қувлашмачоқ ўйини қандай бўлишини рақиб ҳимоячисига кўрсатиб қўйди.

6. ЗАРБА! Жалилов яқин масофадан дарвозага аниқ зарба йўллай олмади. Бундай ноаниқ йўллаганидан унинг ўзи ҳам ҳайратда қолди.

4. АГМК футболчисининг бурчакдан оширган тўпи рақиб ўйинчисининг "пешонаси"дан ўпиб қўйди.

2. "Металлург" стандарт вазият юзага келтирди. Жарима зарбасидан йўлланган зарбани таърифлашга Хожибой Тожибоев етишмади.

1. Дастлабки ҳужум зарба билан якунланди. Мезбонларнинг чап қанотдан йўллаган зарбасини "Металлург" посбони хотиржам эгаллаб олди.

Клавиатураларим ҳаракатга келаман дегунча, ўйин бошланиб кетди. Чор-атрофимда ўтирган томошабинларнинг овози ҳакамнинг ҳуштагидан баландроқ янгради.


Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Мезбонлар оқ, меҳсонлар эса тўқ кўк рангли либосларда саф тортмоқда.

Бугун Олмалиқда шундай ҳарорат кузатилмоқдаки, бунда фақатгина мириқиб футбол ўйнаш керак.

Хабарингиз бўлса керак, шу кунларда Тошкент вилоятида ўзбек футболининг 110 йиллик тантаналари нишонланмоқда. Шу муносабат билан вилоятнинг бир гуруҳ футбол фахрийлари эсдалик совғалари билан тақдирланмоқда.

Учрашув аввалида тошкентлик раққосалар хушёқар тароналарни гўзал рақс ўйинлари билан безаб берди. Энди эса футболчилар майдонда спортга хос жозибадор ўйин намойиш этишини кутиб қоламиз.

Ассалому алайкум, қадрдон футбол ихлосмандлари! Бугун Тошкент вилоятининг дербиси гувоҳига айланамиз.

Учрашув 19:00 да бошланади.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

+10   
03 авг 21:12:33
OBINO
Matnli tranatsiyani kim yozib turgan bo'lsa ham yashasin, kayfiyatni ko'tardi.
+8   
03 авг 21:03:38
Bektashev
Аввалари Х. КАРИМОВ дегани бўлари, ютқазиш керак бўлса секин қизил олиб чиқиб кетарди
+7   
03 авг 21:53:06
CH E L S E A
Bunyodkorni Ochiqchasiga tashlab ketgandi...
+7   
03 авг 21:12:35
Bektashev
Aziz Rahmon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Роса зур ушлаб турибди (факат клубни эмас любимчик футболчиларини).
Тўғри, Қосимов фақат пул бор жойда юради любимчикларини етаклаб,
+7   
03 авг 21:06:34
Aziz Rahmon
Бахтийор Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
2021 ОЧЛсида ал - Ҳилалга ўхшаган жамоалар билан теппа - тенг ўйнадику. Ўзи жамоани Миржалол ушлаб турибди. Таркиб эса суперлигаднинг 3 - 4 жамоаси билан тенглаша олмайди.
Роса зур ушлаб турибди (факат клубни эмас любимчик футболчиларини).
+6   
03 авг 20:49:27
Nodirbek Niyazov
Sekingina endi Mirjalol qosimovga javob bersa ham boladi
+6   
03 авг 19:55:04
Aziz Rahmon
Узбек футболида энг кучли тактик мураббий Косимов деб тан оламан. АГМК бу мураббийни кулдан чикармай яна камида 10 йилга мулжалланган шартнома тузиши керак. Клуб ОЧЛ чикмаса хам зато узбек футбол мухлисларига екадиган футбол тарафдори. (Икки канотдан укдек кир хамда тупни ракиб футболчиларига ошир тактикаси.) Хабба...
+6   
03 авг 19:51:16
Bektashev
Шу Рахмонов деганлари қайси каттаконни боласи
+5   
03 авг 21:01:51
Bektashev
С. РАХМОНОВ, ҚОСИМОВ ни энг яқин хамкори 1хбет да
+5   
03 авг 18:23:02
Usmonov Bahodir
Var xakami zo‘r xakam ekan Aziz Asimov uni butun Navbaxor muxlislari juda yaxshi biladi
+4   
03 авг 21:01:37
SO'G'DIYONA Jizzax
Эшитдик-да! Сугдиена-Пахтакор учрашуви Жиззахда утиши мумкин.Агар шу рост булса Диер хурматим чексиз ошади.
+3   
03 авг 23:03:36
Жураев6566
SO'G'DIYONA Jizzax фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Эшитдик-да! Сугдиена-Пахтакор учрашуви Жиззахда утиши мумкин.Агар шу рост булса Диер хурматим чексиз ошади.
Жиззахда буладиган булди
+3   
03 авг 21:04:43
Fc Milan20
VARingga s....
+3   
03 авг 20:59:46
ÓZINGNI BOSS BOLAPAQIR
kallanga qoilim hakam
+2   
03 авг 23:14:13
SO'G'DIYONA Jizzax
Жураев6566 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Жиззахда буладиган булди
Аник булдими
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика