

Ушбу турда стадионларга жами 53 497 нафар томошабин ташриф буюрди. Энг катта кўрсаткич Наманганда бўлди, шунинг билан бирга жорий мавсум рекорди ҳам қайд этилди. Шу куни "Навбаҳор" – "Бунёдкор" учрашувини стадиондан бевосита 26 231 нафар инсон кузатди. Иккинчи энг яхши натижа эса "Насаф" – "Пахтакор" ўйинида – 15 500 киши. Мазкур кўрсаткич бу йил Қаршидаги "Марказий" стадион учун рекорд ҳисобланади. "Олимпик" – "Динамо" учрашувига 383 киши келди ва бу турдаги энг паст кўрсаткич бўлди.

7-турдаги 7 та ўйинига тушган мухлислар сони:
"Навбаҳор" – "Бунёдкор": 26 231 нафар
"Насаф" – "Пахтакор": 15 500
АГМК – "Сўғдиёна": 4 675
"Металлург" – "Қизилқум": 4 512
"Сурхон" – "Қўқон-1912": 1 297
"Нефтчи" – "Локомотив": 946
"Олимпик" – "Динамо": 383



