UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28Маъруфхон Муродов: “Мухлислар Суперлига йўлланмасини кутмоқда”  0 15:25ОФК президенти Равшан Эрматовга қўнғироқ қилди  4 15:10Breaking: Бугун соат 18:00да ПФЛда йиғилиш бўлиши кутилмоқда  27 15:08Радамель Фалькао: "Кавани қаерга бормасин, кўплаб голлар уради"  0 14:16Olamsport: Нурмагомедов - Фергюсон жанги бўлиши мумкин, оғир атлетикачиларимиз йиғинга йўл олишди  0 14:04Футзал. U-20 Осиё чемпионатида чорак финалчилар маълум  2 14:00Себальос Зиданга: "Жаноб, мен ҳам сиз билан ортиқ ишлашни хоҳламайман"  8 13:49Суперлига: 11-тур рамзий терма жамоаси   24 13:30Флорентино Пересдан мастер-класс!  11 13:23Галстукли Абрамов, кўзойнакли Беғамов ва Ҳайдаров. "Бунёдкор" - "Насаф" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  22 13:18МЮ Погба кетган тақдирда Ракитич ва Коутиньони сотиб олади  5 12:50"Фенербахче" Украина терма жамоаси футболчисини сотиб олмоқчи  0 12:45Расмий хабар: Аҳмаджоновдан кейин Омон Ғофуров ҳам ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди  144 12:20"Челси" футболчиси "Интерга ўтиши мумкин  3 12:19Телефон, болалар ва қизил ранг таъқиқланган Европанинг энг машҳур тўйи. Серхио Рамос уйланди  23

Суперлига: 4-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Суперлига: 4-тур рамзий терма жамоаси

Анъанамизга мувофиқ Суперлиганинг 4-тур рамзий терма жамоасини эътиборингизга тақдим этамиз.

Мазкур тур рамзий терма жамоасини 4-4-2 тактик схемасида туздик.

Қаршида "Насаф" билан ўйинда ишончли тарзда ўйнаган "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов рамзий терма жамоамиз дарвозасидан ўрин олди. "Лочинлар" мавсумдаги илк ғалабани айнан Қаршида қўлга киритишди, бунда Юсуповнинг хиссаси жуда катта бўлди. Ўзининг собиқ клуби билан баҳсда бир неча марта жамоасини голдан қутқариб қолган Ўткир бу мавсум илк бор рамзий терма жамоамиздан жой олди.

Самарқанднинг "Динамо" клуби қанот ҳимоячиси Миркомил Локаев кетма-кет иккинчи тур рамзий терма жамоамиздан ўрин олди. "Сўғдиёна" билан ўйинда ўз қанотида жуда фаол бўлган Локаевнинг тўп узатишидан кейин Қадамбой Нурметов ягона голни ургани ҳам эътиборга молик. Термизда ўтган марказий ўйинда иккала жамоанинг ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилишди ва ҳужумчилар гол ура олишмади. Майдон эгалари сафида Владимир Бубанья ҳаводан келган деярли барча тўпларни қайтаришга эришди. "Шерлар" таркибида эса Шерзод Аъзамов "Сурхон"нинг қарши ҳужумларини қайтаришда жонбозлик кўрсатди. Ҳали ўз стадиони тайёр бўлмагани сабабли Олмалиқда ўйнаган "Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этди. Мазкур баҳсда жамоа ҳимоячиси Дилшод Аҳмадалиев жуда фаол ўйнади ва хатто бир неча бор рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратишда ҳам қатнашди.

Ярим ҳимояда бир йўла икки нафар таянч ярим ҳимоячи жой олди. "Сурхон"нинг ёш аъзоси Аброр Исмоилов "Пахтакор" билан ўйинда майдон марказида жуда яхши ва сифатли ўйнаганини таъкидлаш лозим. "Навбаҳор" вакили Абдужамол Исроилов эса Қаршида ёш "аждарлар"га қарши баҳсда муносиб ҳаракат қилди ва жамоасининг ғалаба қозонишида озми-кўпми ёрдам берди.

Кетма-кет иккинчи турда супергол уришга муваффақ бўлган Достон Ибрагимов бу мавсум илк бор рамзий терма жамоадан ўрин олди. Иқтидорли ярим ҳимоячи ўзининг ноодатий ҳаракатлари билан "Бухоро" ўйинларига чирой бағишламоқда. Бу футболчини ўз вақтида Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидаги ўйинлари орқали барчамиз яхши таниймиз.

Мавсум кашфиётларидан бири бўлаётган Жасур Жалолиддинов илк бор рамзий терма жамоамиздан жой олди. 16 ёшли йигитча "Андижон" билан баҳсда фаол ўйнади ва жамоасига ғалаба келтирган голни урди. Гол ҳам оддий чиққани йўқ. Агар Жасур ўз устида ишлашдан тўхтаб қолмаса келажакда Ўзбекистон терма жамоасининг етакчиларидан бирига айланиши турган гап.

Бу турда илк бор асосий таркибда майдонга тушган "Металлург" ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев "Қизилқум"га қарши баҳсда иккита гол урди. Бу билан Абдуллаев кучлилар сафида ўзининг 99 ва 100-голларини уриб, Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клуби аъзосига айланди.

Амалдаги мамлакат чемпиони "Локомотив" клуби бу турда АГМК устидан иродали ғалабани қўлга киритди. Ҳисобда ортда қолаётган пайтда жамоа ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовнинг голи жуда ҳам муҳим аҳамият касб этди. Бикмаев кетгач "темирйўлчилар"нинг асосий ҳужумчисига айланган Абдухолиқов бу мавсум тўпурар бўлиш учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди.


Суперлига, 4-тур рамзий терма жамоаси


Рейтинг: +24   

Фикрлар

+5   
15 апр 13:45:32
Бахтиёр Хайдаров
Козимбек фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
СА САЙТИ МАЪМУРЛАРИГА!!! Ушбу сайтда Нефтчи Реал мухлиси ники билан рўйхатдан ўтган юзер Нефтчи мухлислари телеграм каналида мени номимдан қалбаки юборилган овозли хабар қолдирибди. Бу овозли хабар Навбахор мухлисининг Навбахор ва Насаф жамоалари ўртасидаги ўйин хақидаги мулоҳазалари бўлиб, унда бошқа жамоа мухлисларига нисбатан хақорат ва хурматсиз сўзлар ишлатилган,ҳамда хабарни барча ижтимоий тармоқларга тарқатиш сўраган. Бу иғвогарлик ва фитнадан бошқа нарса эмас. Шунингдек юқорида тилга олинган ник ортидаги юзер СА сайтидаги энг сара фикрларни, жумладан менинг хам фикримини Нефтчи мухлислари ва Водий футболи телеграм каналига Нефтчи Реал мухлиси номи билан қўйиб юрибди. Мухлислар орасига нифоқ солувчи, нияти қора бундай юзерларга тегишли чоралар кўришни СА , Водий футболи ва Нефтчи мухлислари маъмурларидан илтимос қиламан.
ЧЕГАРА ОРТИДА ВАТАНДАН ТАШКАРИДА ЯНА ВАТАНИМИЗ ИЧИДА ПУСИБ ЁТГАН ГАЛАМУСЛАР ВАТАНИМИЗДА ТИНЧЛИКНИ КУРАОЛМАЁТГАН МУХЛИСЛАР ОРАСИДА НИФОК ЧИКАРИШ ХАР ХИЛ НИК ОРТИДА БЕРКИНИБ НИКИНИ ХАР СОАТДА УЗГАРТИРИБ ВИЛОЯТ ВА ШАХАРЛАРНИ БИР БИРИГА КАЙРАБ АЙНИКСА УЗБЕКИСТОН ИФТИХОРИ ХАЛК ЖАМОАСИ ПАХТАКОР НОМИ ИЛА ВАТАНДОШЛАРНИ УРИШТИБ ТИНЧЛИККА РАХНА СОЛВОТГАНЛАР КУПАЙИБ КОЛГАН ЭХТИЁТ БУЛИНГ АЗИЗ ВАТАНДОШЛАР ПРОВАКАЦИЯГА АЛДАНМАНГ . БИЗНИ ФУТБОЛДАГИ ЁКИ ЕВРОПА ФУТБОЛИДАГИ ХАР БИР ВОКЕЛИКДАН ФОЙДАЛАНИШВОТТИ ХОХ УЙИН БУЛСИН КАЙСИДИР ЖАМОА ГАЛАБАСИ . ДУРРАНГИ ЁКИ МАГЛУБИЯТТИ ЁКИ ХАКАМЛАР ХАТОСИ . БУЛАР ХАР НАРСАНИ УЗИГА ДАСТАК КИЛИБ ХАЛКИМИЗ ИЧИДА НИФОК СОЛВОТТИ . ДУСТЛАР АЗИЗ БИРОДАРЛАР ЗАКИЙ БУЛИНГЛАР УЗАРО ХУРМАТ ВА ИЗЗАТ ОДОБ АХЛОК МАДАНИЯТ ИЛА МУЛОКАТ КИЛИНГЛАР . САЙТДА УРИШМАНГ СУКИНМАНГ ОДОБСИЗЛИК КИЛМАНГ АХИЛ БУЛИНГЛАР . ТИНЧЛИК АХИЛЛИК ОДОБ АХЛОК УЗАРО ХУРМАТ ХАР НАРСАДАН УСТУН СОГ ОМОН БУЛИНГЛАР АЗИЗ ЮРТДОШЛАРИМ ХАММАНГИЗНИ ХУРМАТ КИЛАМАН ХАММАНГИЗНИ ЖАМОАНГИЗГА ОМАД ТИЛАБ 47йиллик ФУТБОЛ ВА ПАХТАКОР МУХЛИСИ БАХТИЁР
+4   
15 апр 13:15:22
Козимбек
СА САЙТИ МАЪМУРЛАРИГА!!!
Ушбу сайтда Нефтчи Реал мухлиси ники билан рўйхатдан ўтган юзер Нефтчи мухлислари телеграм каналида мени номимдан қалбаки юборилган овозли хабар қолдирибди. Бу овозли хабар Навбахор мухлисининг Навбахор ва Насаф жамоалари ўртасидаги ўйин хақидаги мулоҳазалари бўлиб, унда бошқа жамоа мухлисларига нисбатан хақорат ва хурматсиз сўзлар ишлатилган,ҳамда хабарни барча ижтимоий тармоқларга тарқатиш сўраган. Бу иғвогарлик ва фитнадан бошқа нарса эмас. Шунингдек юқорида тилга олинган ник ортидаги юзер СА сайтидаги энг сара фикрларни, жумладан менинг хам фикримини Нефтчи мухлислари ва Водий футболи телеграм каналига Нефтчи Реал мухлиси номи билан қўйиб юрибди. Мухлислар орасига нифоқ солувчи, нияти қора бундай юзерларга тегишли чоралар кўришни СА , Водий футболи ва Нефтчи мухлислари маъмурларидан илтимос қиламан.
+3   
15 апр 13:46:19
Фарид Байрамалиев
Manimcha darvoga asilbek omonovni quyish keredi u haqliroq edi kup seyv qilli keca
+3   
15 апр 13:04:58
Old city boyS
Mirkomil Lokayev malades kuz tegmasin zur uynayabdi. Dinamoni xamma futbalisti jonini berkib uynayapti lekin, tak derjat. 5-turda Paxtakor bilan qiyin buladi Dinamoga, Vpered Dinamo!
+3   
15 апр 12:57:09
ManUnited (( Rooney
Oston Urunov nega yoʻq. U ham munosib edi
+3   
15 апр 12:56:55
ManUnited (( Rooney
Oston Urunov nega yoʻq. U ham munosib edi
+3   
15 апр 12:44:48
CARRASco
2 та Сурхон 2 Навбахор 2 Бунёдкор
+3   
15 апр 12:43:31
Abdulatif Haydarov
Moladest Zohid Abdullayev.
+2   
15 апр 13:24:59
Шухрат Мухамадиев
Сурхондан накт иккта уенчи борекан шухам Сурхонни секин секин ченпион булаётганидан даракмасми химоя ва ярим химоя гап йук Сурхонга 5 турда омад .Сурхон ченпион
+1   
15 апр 16:15:04
PROCHIDELLI
Юртимизда жамоаларнинг кучи тенглашиб бормоқда. Буни тур лмуреатларидан ҳам билсак бўлади.
+1   
15 апр 14:49:44
F A R H O D
Alimardon bayern фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Surxon 2 davrada sinadi
bu sizning fikringizmi yoki birorta yuqoridan sms keldimi iltimos sizdan kelajak haqida fikr yuritayotganda mening fikrimcha yoki shunga o'xshash biror jumlani qo'shib yozing
+1   
15 апр 13:55:01
Fc.Navbahor.L
Бахтиёр Хайдаров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ЧЕГАРА ОРТИДА ВАТАНДАН ТАШКАРИДА ЯНА ВАТАНИМИЗ ИЧИДА ПУСИБ ЁТГАН ГАЛАМУСЛАР ВАТАНИМИЗДА ТИНЧЛИКНИ КУРАОЛМАЁТГАН МУХЛИСЛАР ОРАСИДА НИФОК ЧИКАРИШ ХАР ХИЛ НИК ОРТИДА БЕРКИНИБ НИКИНИ ХАР СОАТДА УЗГАРТИРИБ ВИЛОЯТ ВА ШАХАРЛАРНИ БИР БИРИГА КАЙРАБ АЙНИКСА УЗБЕКИСТОН ИФТИХОРИ ХАЛК ЖАМОАСИ ПАХТАКОР НОМИ ИЛА ВАТАНДОШЛАРНИ УРИШТИБ ТИНЧЛИККА РАХНА СОЛВОТГАНЛАР КУПАЙИБ КОЛГАН ЭХТИЁТ БУЛИНГ АЗИЗ ВАТАНДОШЛАР ПРОВАКАЦИЯГА АЛДАНМАНГ . БИЗНИ ФУТБОЛДАГИ ЁКИ ЕВРОПА ФУТБОЛИДАГИ ХАР БИР ВОКЕЛИКДАН ФОЙДАЛАНИШВОТТИ ХОХ УЙИН БУЛСИН КАЙСИДИР ЖАМОА ГАЛАБАСИ . ДУРРАНГИ ЁКИ МАГЛУБИЯТТИ ЁКИ ХАКАМЛАР ХАТОСИ . БУЛАР ХАР НАРСАНИ УЗИГА ДАСТАК КИЛИБ ХАЛКИМИЗ ИЧИДА НИФОК СОЛВОТТИ . ДУСТЛАР АЗИЗ БИРОДАРЛАР ЗАКИЙ БУЛИНГЛАР УЗАРО ХУРМАТ ВА ИЗЗАТ ОДОБ АХЛОК МАДАНИЯТ ИЛА МУЛОКАТ КИЛИНГЛАР . САЙТДА УРИШМАНГ СУКИНМАНГ ОДОБСИЗЛИК КИЛМАНГ АХИЛ БУЛИНГЛАР . ТИНЧЛИК АХИЛЛИК ОДОБ АХЛОК УЗАРО ХУРМАТ ХАР НАРСАДАН УСТУН СОГ ОМОН БУЛИНГЛАР АЗИЗ ЮРТДОШЛАРИМ ХАММАНГИЗНИ ХУРМАТ КИЛАМАН ХАММАНГИЗНИ ЖАМОАНГИЗГА ОМАД ТИЛАБ 47йиллик ФУТБОЛ ВА ПАХТАКОР МУХЛИСИ БАХТИЁР
Тугри фикр 100% куллайман
+1   
15 апр 12:48:19
Axtamsher
Бехруз шодмонов кани?
+1   
15 апр 12:46:06
Nurlan Khaidarov
Yaxshi chiqibdi
   
16 апр 10:15:08
Козимбек
Нефтчи Реал мухлиси фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ака Нефтчи мухлислари канали бу оддий канал. Сиз жаа буртириб юборибсиз. Тугри фикрларни оламиз, лекин манбааси курсатилади. Тагида ким куйгани чикиб турар экан. Атта провакатсия йук! Мухлисларни фикри безтахрир куйилади. Хич ким нолигани йук каттан сиз айб излаяпсиз тушунмадим.
Мен сизни Нефтчини ашаддий мухлиси сифатида биламан, шу сабабли хурмат қиламан. Чунки ўзим хам Нефтчини азалий ва содиқ мухлисиман. Охирги қўйганиз овозли хабар провакацияку, аслида мен айтмаганман, у Наманганлик мухлисларни фикрлари, ким мени исмими қўйди тушинмадим. Яхшики ўчириб юборилибди
Вилоят хокими кубоги финали хақидаги фикрларим айнан сизни номингиздан қўйилган, айтиб ўтган телеграм каналларда, лекин мени номим йўқ.
. ., [16.04.19 10:11]
. .:
Орим - Нефтчи борим!

Бошқа жамоаларга омад тилаб, муҳлисларига хавас қилган ҳолда айтаманки, энди менга “Нефтчи”сиз лиганинг қизиғи йўқ. Вилоят рахбарлари “Нефтчи”ни қанчалар ёмон кўришларини Хоким кубоги тақдирлаш маросимида исботлаб беришди.
Мухлисларнинг алам, умид ва келажгига ишонч билан “Нефтчи” дея хайқириқларига маданиятсизлар, маддоҳлар ва яна алламбалолар деган хақоратларни эшитиб олишди, бу “Нефтчи”га бўлган эътиборни яққол намойиши бўлди. Ўтган мавсумда жамоани қулоғидан тортиб УФА олиб чиқди деганлар хато қиладилар. Вилоят рахбарлари миллионлаб сарфланган пулларни беркитиш мақсадида бир йилгина супер лига бадалини тўлаб беришди. Энди эса қорлар ёғди, излар ёпилди. Мен юз фоиз ишонч билан айтаман агар рахбарият хохлаганда ўтган мавсумдаги таркиби билан ҳам “Нефтчи” ўз ўрнини сақлаб қолган бўларди.

Водий дербисини соғинган “Навбахор” ва “Андижон” мухлислари, ўзбек классикосини қўмсайдиган “Пахтакор” мухлислари, чиройли ва шиддатли ўйинларни соғинадиган бошқа жамоалар мухлислари, ишонинг барибир “Нефтчи” қайтади.
“Истиқлол” эса барибир ҳеч қачон “Нефтчи”ни ўрнини боса олмайди.

Янги мавсумда барча жамоаларимизга омад тилайман.

Нефтчи реал мухлиси

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг