Суперлига-2024. Бир учрашувда энг кўп масофа босиб ўтаётган ҳакамлар рўйхати эълон қилинди

Khoja
23 мар 2024
Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази дастлабки учта турда энг кўп масофа босиб ўтган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра 1 ва 2-турларда энг кўп масофани 42 ёшли ҳакам Азиз Асимов босиб ўтган. У 1 - 2-турларда 11,67 ва 11,07 км майдонда ҳаракат қилган. 3-турда эса майдонда энг кўп югурган ҳакам Ғайрат Жўраев бўлди. У ўзи бошқарган баҳсда 11,15 км масофани босиб ўтган.


KhojaМуаллиф
Манба: UZFHM