

Клублар ўз футболчиларини ПФЛдан рўйхатдан ўтказди.
Эътиборли жиҳати ҳеч қайси клуб қайдномасида тажрибали дарвозабон Игнатий Нестеров ва ҳимоячи Мурод Ҳолмуҳаммедов ўрин олмади.
Нестеров ўтган мавсумни Навоийнинг "Қизилқум" клубида ўтказганди. Холмуҳаммедов тўп тепган "Қўқон-1912" эса Про лигага тушиб кетди. Иккала футболчи ҳам камида ёзгача Суперлигада ўйнай олмаслиги аниқ.
Про лигада эса трансфер ойнаси 28 февраль куни ёпилади.




