UZ

Сўнгги янгиликлар

21:43ФИФА ижара шартномалар бўйича ўзгартиришлар киритилганини эълон қилди  0 21:25Моуринью Лукас Васкесни "Рома"га олиб келмоқчи бўлган, аммо Анчелотти бунга қаршилик қилган  6 21:08ПСЖ Мбаппени йўқотди  17 20:52Эшитдик-да! "Истиқлол"нинг яна бир футболчиси Ўзбекистон чемпионатига келмоқда  12 20:40Самандар Очилов: “Хўжанд” ОЧЛга йўлланма олишни мақсад қилган”  2 20:37Футзал. Олий лига. Бугунги ўйинлардан кейин мураббийлар фикрлари  0 20:16Дилмурод Шавкатов: "Чемпионлик учун имкониятимизни йўқотганимиз йўқ"  0 20:02"Барселона" "Бенфика" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  4 19:44Анри Лига 1 аутсайдерини бошқариши мумкин  1 19:27Абдумалик Тошпўлатов: “Машъал” билан Суперлигага қайтмоқчимиз”  5 19:22"Тоттенхэм" АПЛ рекордини ўрнатди  5 19:03Шевченко "Галатасарой"ни бошқаришдан бош тортди  8 18:48Эшитдик-да! "Нефтчи" "Истиқлол" стадионида ўйнамайди  30 18:47Омар Моманидан карикатура: "Ман Сити" ва Гвардиола сўнгги 5 йилдаги 4-чемпионликка яқин  19 18:34Эшитдик-да! "Сурхон" ва "Қизилқум" ўз ўйинларини Тошкентда ўтказади  27

Суперлига-2021. Мавсумнинг якуний статистикаси Янгиликлар

Суперлига-2021. Мавсумнинг якуний статистикаси

2021 йилги Ўзбекистон Суперлигасининг якунланган мавсумнинг статистикасини тақдим этамиз.

Бу мавсумда 182та ўйин ўтказилди. Дарвозаларга 419та тўп киритилди (ўртача ҳар бир ўйинга 2,3тадан тўп тўғри келади).

«Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Сўғдиёна» ўз майдонда мағлуб бўлишмади. «Турон» сафарда умуман юта олмади.

«Пахтакор» ўз майдонида дарвозасидан энг кам тўп ўтказиб юборди – 5та. «Андижон» эса ўз майдонида дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборди – 19та.

«Сўғдиёна» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кам – 8та гол ўтказиб юборган. «Сурхон» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кўп – 28та тўп олиб чиқди.



«Насаф» ўз майдонида энг кўп гол урган – 29та. «Турон» ўз уйида энг кам 9та гол урди.

«Пахтакор» сафар учрашувларида энг кўп тўп киритди – 25та. «Сурхон» сафар учрашувларида энг кам тўп киритди – 6та.

«Пахтакор» ўз майдонида энг кўп очкони қўлга киритди – 35та. «Андижон» ўз майдонида энг кам очко йиғди – 11та.

Сафар учрашувларида ҳам «шерлар» энг кўп очкони қўлга киритишган – 25та. «Турон» сафар учрашувларида энг кам очкони қўлга киритган – 4та.

Суперлигада урилган 419та голдан 236таси (56,32%) мезбонлар, 183таси (43,68%) меҳмонлар ҳисобига ёзилди.




Бўлиб ўтган 182 учрашувнинг 83тасида (45,6%) майдон эгалари, 51тасида (28,02%) меҳмонлар зафар қучишган. Яна 48 ўйинда (26,37%) эса томонлар муроса кўчасини танлаганлар.

Мавсум давомида футболчилар жами 830 бор сариқ карточка билан жазоландилар (ўртача ҳар бир ўйинга 4,56тадан карточка тўғри келади). 36 марта футболчиларга қизил карточка кўрсатилди (ўртача ҳар бир ўйинга 0,2тадан четлатиш тўғри келади).

Учрашув ҳакамлари 76 марта 11 метрлик белгини кўрсатишди. 57 ҳолатда (75%) тўп дарвозага киритилди. 19 вазиятда эса тўп дарвозага “киришни” хоҳламади.

Чемпионатда 12та автогол қайд этилди. Акмал Мозговой («Насаф»), Лука Чермель («Сўғдиёна»), Ҳусниддин Алиқулов («Насаф»), Мартин Боаке («Андижон»), Камолиддин Тожиев («Металлург»), Иван Йосович («Қўқон-1912»), Игорь Голбан («Навбаҳор»), Акром Комилов (АГМК), Асрор Ғофуров («Сурхон»), Низомиддин Зиёвутдинов («Турон»), Салим Мустафоев («Қизилқум»), Иброҳим Отахонов («Андижон») ўз дарвозаларига тўп киритиб қўйишди.

Мавсум давомида 28та дубль қайд этилди. 22 футболчи бир учрашувда икки мартадан гол урди. Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив») 3 марта, Ҳусайн Норчаев («Насаф»), Шерзод Темиров («Пахтакор»), Иброҳим Томива («Бунёдкор»), Драган Черан («Пахтакор») 2 мартадан дублга эришишди.




2021 йилги Суперлигада икки марта хет-трик кузатилди. Қизиғи ҳар иккала хет-трик ҳам «Пахтакор» футболчилари ҳисобига ёзилди. Драган Черан «Қизилқум» дарвозасига учта гол урган бўлса, Ҳожимат Эркинов «Локомотив» билан баҳсда шундай натижа қайд этди. Эслатиб ўтамиз, Черан 2019 ва 2020 йилги мавсумларда икки мартадан хет-трик қайд этганди.

Чемпионатдаги 182 учрашувидан 15тасида йирик ҳисоб қайд этилди. «Пахтакор» энг кўп 7та йирик ҳисобдаги ғалабага эришди. Чемпионатнинг энг йирик ҳисоби «Насаф» – «Сурхон» (ҳисоб – 6:0, 6-тур) учрашувида қайд этилди.

Бўлиб ўтган 182 учрашув 15 хил натижа билан якунланди. 1:0 ҳисоби энг кўп – 47 марта, 2:1 – 35 марта, 1:1 ва 0:0 – 19 мартадан, 2:0 – 17 марта, 2:2 ва 3:1 – 10 мартадан, 3:2 – 8 марта, 3:0 – 6 марта, 4:1 – 3 марта, 4:0, 5:0 ва 4:2 – 2 мартадан, 6:0 ва 5:1 – 1 мартадан учради.



Суперлига-2021 сериялари

Энг узун сериялар – Жамоалар


Ғалабали серия – «Пахтакор» - 8 учрашув
Мағлубиятсиз серия – «Пахтакор» - 18 учрашув
Дурангли серия – «Андижон» - 4 учрашув
Дурангсиз серия – «Металлург» - 15 учрашув
Ғалабасиз серия – «Турон» - 11 учрашув
Мағлубиятли серия – «Андижон» - 7 учрашув
Голли серия – «Қўқон-1912» - 18 учрашув
Голсиз серия – «Турон» - 5 учрашув
Кетма-кет гол ўтказиш серияси – «Металлург» - 18 учрашув
«Қуруқ» серия – «Навбаҳор» ва «Пахтакор» - 6 учрашув
Йирик ғалабали серия - «Пахтакор» - 2 учрашув
Йирик мағлубиятли серия – «Сурхон» - 2 учрашув
Йирик ғалабасиз серия – «Навбаҳор», «Андижон», «Қизилқум», «Сурхон», «Металлург», «Қўқон-1912», АГМК, «Машъал» ва «Турон» - 26 учрашув
Йирик мағлубиятсиз серия – «Пахтакор», «Навбаҳор», «Сўғдиёна», «Насаф» ва «Қизилқум» - 26 учрашув
Четлатишли серия - «Машъал» - 2 учрашув
Четлатишсиз серия – «Навбаҳор» - 22 учрашув




Энг узун сериялар – Футболчилар


Голли серия – Драган Черан («Пахтакор») - 4 учрашув 5та гол, Хуршид Ғиёсов («Бунёдкор») - 4 учрашув 4та гол, Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив») - 4 учрашув 4та гол, Эркин Байдуллаев («Қизилқум») - 4 учрашув 4та гол.
Қуруқ серия (дарвозабон) – Ўткир Юсупов («Навбаҳор») - 6та ўйин, 661 дақиқа.



 
Энг, энг, энг …


– энг кўп ғалабага эришган жамоа: «Пахтакор» 19та.

– энг кам ғалабага эришган жамоа: «Турон» 3та.

– энг кўп дурангга эришган жамоа: «Сўғдиёна» 11та.

– энг кам дурангга эришган жамоа: «Металлург» 1та.

– энг кам мағлуб бўлган жамоа: «Сўғдиёна» 3та.

– энг кўп мағлуб бўлган жамоа: «Металлург» 17та.

– энг кўп тўп киритган жамоа: «Пахтакор» 51та.




– энг кам тўп киритган жамоа: «Турон» 16та.

– энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоа: «Сурхон» 43та.

– энг кам тўп ўтказиб юборган жамоа: «Сўғдиёна» 15та.

– энг кўп йирик ғалабага эришган жамоа: «Пахтакор» 7та.

– энг кам йирик ғалабага эришган жамоа: «Навбаҳор», «Андижон», «Қизилқум», «Сурхон», «Металлург», «Қўқон-1912», АГМК, «Машъал» ва «Турон» - 0.

– энг кам йирик мағлубиятга учраган жамоа: «Пахтакор», «Навбаҳор», «Сўғдиёна», «Насаф» ва «Қизилқум» - 0.

– энг кўп йирик мағлубиятга учраган жамоа: «Сурхон» 4та.




– майдонга тушган энг ёш футболчи: Муҳаммадали Ўринбоев («Пахтакор», 16 ёш 183 кунлигида)

– майдонга тушган энг ёши катта футболчи: Камолиддин Тожиев («Металлург», 38 ёш 202 кунлигида)

– гол урган энг ёш футболчи: Умарали Раҳмоналиев («Бунёдкор») 18 ёш 65 кунлигида)

– гол урган энг ёши катта футболчи: Камолиддин Тожиев («Металлург», 37 ёш 321 кунлигида)




– сариқ карточка олган энг ёш футболчи: Умарали Раҳмоналиев («Бунёдкор») 18 ёш 45 кунлигида)

– сариқ карточка олган энг ёши катта футболчи: Камолиддин Тожиев («Металлург», 38 ёш 60 кунлигида)

– қизил карточка олган энг ёш футболчи: Одилжон Абдумажидов («Металлург») 19 ёш 311 кунлигида)

– қизил карточка олган энг ёши катта футболчи: Лутфулла Тўраев («Бунёдкор», 33 ёш 205 кунлигида)




– ўйинчиларининг ўртача ёши энг кичик бўлган жамоа: «Андижон» (23,8 ёш)

– ўйинчиларининг ўртача ёши энг катта бўлган жамоа: «Қизилқум» (30,6 ёш)

– энг кўп тўп киритган футболчи: Драган Черан («Пахтакор») - 16та гол.

– битта ўйинда энг кўп тўп киритган футболчи: Драган Черан ва Ҳожимат Эркинов (иккаласи «Пахтакор») - 3та гол.

– майдонда энг кўп ҳаракат қилган футболчилар: Ўткир Юсупов («Навбаҳор») ва Игнатий Нестеров («Қизилқум») – 26 ўйин 2340 дақиқа (барча ўйинларда ўзгаришсиз).




– энг кўп сариқ карточка олган футболчи: Искандар Шайкулов («Сўғдиёна») – 12та.

– энг кўп қизил карточка олган футболчилар: 36 нафар футболчида – 1тадан.

– энг кўп карточка олган жамоа: «Андижон» – 73та (71та сариқ ва 2та қизил карточка).

– энг кам карточка олган жамоа: «Сурхон» – 48та (46та сариқ ва 2та қизил карточка).

– энг кўп сариқ карточка олган жамоа: «Андижон» ва «Сўғдиёна» – 71тадан

– энг кам сариқ карточка олган жамоа: «Насаф» – 44та




– энг кўп қизил карточка олган жамоа: «Насаф» – 6та

– энг кам қизил карточка олган жамоа: «Сўғдиёна», «Навбаҳор», «Қўқон-1912», «Локомотив» ва «Қизилқум» – 1тадан

– энг кўп пенальти тепган жамоа: «Локомотив» - 11та

– энг кам пенальти тепган жамоа: «Сурхон» ва «Турон» - 3тадан

– дарвозасига энг кўп пенальти белгиланган жамоа: «Машъал» - 9та

– дарвозасига энг кам пенальти белгиланган жамоа: «Пахтакор» - 1та




– энг кўп пенальти тепган футболчи: Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив») ва Драган Черан («Пахтакор»)- 8тадан.

– пенальтидан энг кўп гол урган футболчи: Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив») ва Драган Черан («Пахтакор»)- 8тадан.

– пенальтидан энг кўп гол ура олмаган футболчи: Элгужа Григалашвили («Қизилқум») ва Станислав Андреев («Металлург»)- 2тадан.

– энг кўп “қуруқ” учрашув ўтказган дарвозабон: Милан Митрович («Сўғдиёна») ва Ўткир Юсупов («Навбаҳор»)- 12тадан.




– энг кўп қайд этилган ҳисоб: 1:0 (47 марта).

– энг йирик ҳисоб: «Насаф» – «Сурхон» 6:0

– энг кўп гол киритилган дақиқалар оралиғи: 85-90 (54та гол).

– энг кам гол киритилган дақиқалар оралиғи: 5-10 ва 15-20 (14тадан гол).

– энг тезкор гол муаллифи: Хуршид Ғиёсов («Бунёдкор», 26-тур) - 19-секунд.

– энг кеч гол муаллифи: Миржаҳон Мираҳмадов («Бунёдкор», 19-тур) – 90+9-дақиқа.



 

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +12   

Фикрлар

+6   
01 дек 11:36:21
SNAYPER 10
Хечким хечкимга жавоб ёзмаса менимча хечким хечкимдан хақорат эштмайди !!! барча ўз фикрини шу мавзу остига ёзиб қолдираверса нур устига аъло нур бўлади.
+5   
01 дек 12:31:55
SNAYPER 10
Бу статистикаларни хечким эсламайди энг асосийси турнир жадвалидаги ғолиблик ва Чемпионлик.
+5   
01 дек 12:12:26
Пахтакорим
Анвар Рахимов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шу статистикани бутунлай эсдан чиқариб, ЎЗБЕКИСТОН Жаҳон Чемпионати саралашида ўз гуруҳида етакчилик қилмоқда деган биттагина жумла ҳамма жамоа мухлисларини бирдек хурсанд қиларди (ҳаттоки қадрдоним Эркин Агент окамизниям)
Эркин Агент окангиз бугун бошқа НИК остида
+5   
01 дек 11:30:58
SNAYPER 10
– ўйинчиларининг ўртача ёши энг кичик бўлган жамоа: «Андижон» (23,8 ёш)
Демак бизда ёшлар жамоаси деган гапга ўрин йўқ экан. Агар ким шунақа деса Забехулло Ўринбоев бўлади ))))
+3   
01 дек 11:43:37
Анвар Рахимов
Шу статистикани бутунлай эсдан чиқариб, ЎЗБЕКИСТОН Жаҳон Чемпионати саралашида ўз гуруҳида етакчилик қилмоқда деган биттагина жумла ҳамма жамоа мухлисларини бирдек хурсанд қиларди (ҳаттоки қадрдоним Эркин Агент окамизниям)
+3   
01 дек 11:19:16
Sodiq
Насафда 6та кизил буни нечтаси хаккий булса
+2   
01 дек 20:05:17
Ибрагим Рашидов
Ха ростданам энг купол команда Сугдиена экан))) Насафни айрим мухлислари (хаммагаям таалуклимас)Сугдиенани энг купол команда диганиди.Кизил карточкалани карела Насаф энг юмшок командекан)))
+2   
01 дек 12:32:39
Umid 86
Битта нарса колиб кетибди энг тезкор гол. Супирлигада энг ёши Андижон экан койил. Ман Насаф ёки Бунёткор деб уйлардим.
+2   
01 дек 11:24:01
SNAYPER 10
Хурматли админлар бу айиб қидириш эмас тўғри қабул қиласизлар кўп жойида 2021 йил эмас 2020 йил ёзилган.
+1   
01 дек 17:21:50
Vista 1981
Umid 86 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Битта нарса колиб кетибди энг тезкор гол. Супирлигада энг ёши Андижон экан койил. Ман Насаф ёки Бунёткор деб уйлардим.
Eng tezkor gol Xurshid Ğiyosov Bunyodkor 19- soniya yozilgan.
+1   
01 дек 13:47:31
Арсенал 14
Stadionga muxlislar tashrifi statistikasi yõqmi. Hakamlar haqidachi
+1   
01 дек 13:22:50
Real.M & Chelsi.
jizzax_so'g'diyona фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bazilar nima desa desunu 2uringa Sugdiyona xaqli edi. Mavsum statistikasi xam buni tasdiqlab turibdi. Xamisha kuchlilar galaba qozanovirsin va bazi bir kuti achishayotganlarga esa sabr. Xamma klublarimizga kelasi mavsumda omad.
To'ppa to'g'ri...Jizzaxni qayeridansiz
+1   
01 дек 11:17:49
Nodirbek
Суперлига-2020 ми ёки Суперлига 2021 ми, олдин шуни аниқлаштириб олайлик ўртоқ муаллиф))
   
01 дек 18:53:26
Baxriddin Murodov
АНВАР РАХИМОВ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Блоклаб қўяверларинг, сайтинга зор эмасман. Ҳақиқатни ёзган одам ёқмайди силага. Барча Насаф мухлисларини стадион. уз, ёки трибуна уз сайтларига ўтиб кетишликларини маслаҳат бераман дўстлар. Хайр!
Chempionat. Asiya paxtakor malagi eng ko‘p muhlis eng kam muhlis ma'lumoti yo‘q sabab paxta sharmandaaaaaaaaaaa bo‘ladiiiiiiii
   
01 дек 15:47:03
оскар
Бу тулик статистика эмас энг куп мухлис йеган колиб кетибди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика