Суперлига-2019. "Навбаҳор" Наманганда илк бор мағлуб бўлди, "Қизилқум"да сафардаги дастлабки ғалаба

Narzulla Saydullayev
28 июл 2019
Суперлиганинг 14-турида "Навбаҳор" клуби ўз майдонида Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилиб 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Шу тариқа, "лочинлар" бу мавсум Наманганда илк бор мағлубият аламини тотиб кўришди. "Навбаҳор" 3-турда мезбон бўлган баҳсда "Бунёдкор"га ютқазганди (2:3), бироқ ўшанда учрашув Фарғонада бўлиб ўтганди.

"Қизилқум" эса ушбу мавсумда сафардаги 6та ўйинда умуман юта олмаганди (3та дуранг, 3та мағлубият). Ҳамиджон Актамов бошчилигидаги жамоа 2019 йилги мавсумда биринчи ғалабани Намангада қўлга киритди.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia