Суперлига-2018. Бадал пули 500 миллион сўм бўлади

Narzulla Saydullayev
30 дек 2017, 10:01
Кеча ПФЛ янги мавсум учун регламентни тасдиқлади.

Ушбу регламентда клублар қанча бадал пули тўлашлари ёзиб қўйилган.

2018 йилги Суперлига баҳсларида иштирок этиш учун бадал пули 500 000 000 сўмни ташкил этади. Ушбу пул 1 февралга қадар ПФЛ ҳисоб-рақамига ўтказилиши лозим.

2018 йилги ПРО-лига баҳсларида иштирок этиш учун бадал пули 40 000 000 сўмни ташкил этади. Ушбу пул 1 мартга қадар ПФЛ ҳисоб-рақамига ўтказилиши лозим.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia